JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Кредит уюшмалари Ассотсиатсияси аъзолари мумий йиғилиши бўлиб ўтди.

22.01.2009

17 январда Кредит уюшмалари Ассотсиатсияси аъзолари мумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ассотсиатсияга аъзо 12 та кредит уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.

Мажлисда Кредит уюшмалари Ассотсиатсиясининг 2008 йилги фаолияти якунлари чиқарилди ҳамда бу йилги фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Ҳисобот йилида ташкилот ўз фаолиятини Ассотсиатсия ривожининг 2008-2010 йилларга мўлжалланган Стратегик режасига мувофиқ олиб боради. Ўтган йили Ассотсиатсиянинг республика кредит уюшмалари тизимлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган институтсионал ривожланиши йўлида анча ишлар қилинди.

2008 йилда Ассотсиатсия таркибига 4 та янги кредит уюшмаси – "Таянч" (Наманган), "Ташаббус" (Фарғона), "Кредо" ва "Бухоро Тадбиркори" (Бухоро) кирди. Бу уюшмалар Ассотсиатсияга аъзо бошқа 8 та кредит уюшмаси билан бир қаторда "Алянс Гарант" Барқарорлаштириш фонди аъзоси бўлишди. Барқарорлаштириш фонди ҳажми ҳисобот даврида 50% га ошди. Айни дамда фонд 35 мингдан ортиқ аъзоларнинг 4,5 млрд. сўмлик омонатларини кафолатлайди.

2008 йил бошида "Алянс Гарант Сервис" шўъба корхонасининг очилиши Ассотсиатсия фаолиятининг янги йўналиши бўлди. "Алянс Гарант Сервис" Ассотсиатсия таркибига кирмаган кредит уюшмалари билан қамкорлик муносабатларини ўрнатган ҳолда иш олиб боради. Бундан ташқари, шўъба корхонаси кредит уюшмалари фаолиятининг турли жабҳаларига оид 7 та тренинг ва семинарлар уюштирди. Бу тадбирларда 160 дан ортиқ мутахассислар иштирок этди.

Умумий йиғилиш қатнашчилари шунингдек, республика кредит уюшмалари тизими учун WОCCУ – Жаҳон кредит уюшмалари кенгаши билан қамкорликни давом эттириш лозимлигини таъкидладилар. Ва шу муносабат билан 2009 йилда ушбу ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёргарлик кўриш зарур эканини билдирдилар.

Манба: Uzreport.com

Похожие новости
Янги кредит уюшмалари очилди

17.12.2008

Янги кредит уюшмалари очилди

Кредит бюролари: истиқболлар ва ривожланиш йўллари

28.04.2008

Кредит бюролари: истиқболлар ва ривожланиш йўллари

Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари

19.03.2008

Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари



Система Orphus