JET: Какие банки предлагают самые выгодные пополняемые вклады? Подробнее

АҚШ Молия Вазирлиги 39 та америка банклари ўртасида 1,5 млрд. долларни тақсимлаб берди.

23.01.2009

АҚШ Молия Вазирлиги 39 та америка банклари ўртасида 1,5 млрд. долларни тақсимлаб берди.

Ушбу молиявий мадад инқироз вақтида АҚШ молиявий тизимини мустаҳкамлашни кўзда тутган муаммоли активлардан ҳалос бўлиш(TARP) маҳсус давлат дастури доирасида тақсимлаб берилди.

Ажратилган ушбу маблағлар эвазиги банклар Бош ҳазинага ўз қимматбаҳо қоғозларининг маълум қисмини ёки активларга бўлган эваз маълумотномаларни ажратиб беришлари лозим. Бундан ташқари, TARP дастури асосида қабул қилинган маблағларни қайтариб бергунгача, молия ва банк тизимлари дивиденд ва бонус тўловларига ҳамда ўз акцияларини сотиб олишга чекловлар қўйиш мажбуриятини олишди.

Муаммоли активлардан ҳалос бўлиш(TARP) маҳсус давлат дастури 2008 йил 28 октябрда АҚШ Сенати томонидан маъқулланган. Ушбу дастурни амалга ошириш жараёнида АҚШ банклари ва молия ташлилотлари шу кунгача улар учун давлат ҳазинасидан ажратиб берилган умумий миқдори 700 млрд. АҚШ долларидан иборат маблағнинг 193,8 млрд. долларига эга бўлишди.

2008 йилнинг октябр ойидаёқ АҚШМолия Вазирлиги мамлакатнинг 8 йирик банклари(Bank of America, Bank of New York, Citigroup, Goldman Sachs ва бошқалар) акцияларини сотиб олиш учун 115 млрд. доллар ажратган эди. Яна 10 млрд. доллар Merrill Lynch & Co. Га ажратилган эди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг ноябр ойида мамлакат миллий иқтисодиётига мадад бериш дастури доирасида молия компаниялари акциялари ҳариди учун 33,56 млрд. доллар сарф қилинган эди. Шу кунгача АҚШ Молия Вазирлиги 21 банкнинг имтиёзли акциялари ва варрантларини ҳарид қилишга улгурди. Ажратилган энг катта маблағ (деярли 6,6 млрд. доллар) Миннеаполиснинг U.S.Bancorp банки ҳисобига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг янги Президенти Барак Обама маъмурияти олдида банклар ва молиявий ташлилотларга мадад учун ажратилган маблағнинг қолган 350 млрд. доллрини муносиб тақсимлаш вазифаси турибди.

Манба: top.rbc.ru

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus