JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Информацион-коммуникацион технологияларнинг банк-молия тизимида қўлланилиши

23.01.2009

Ўзбекистон Банк-молия академиясида бўлиб ўтган семинарда банк-молия тизимида тўловларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ахборот-коммуникатсия технологияларини қўллаш, нақд пул айланмасини камайтириш, пул маблағлари ноқонуний айланишининг олдини олиш ҳамда мониторинг қилиш масалалари муҳокама этилди.

Мамлакатимиз банк-молия тизими вакиллари учун мўлжалланган тадбир Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес-мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Ҳ.Муҳитдинов мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида ахборот-коммуникатсия технологияларини хўжалик фаолиятининг барча жабҳалари, жумладан, банк-молия соҳасига жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бу борада ахборот-коммуникатсия технологиялари соҳасига оид қонунчилик базаси яратилди, энг янги дастурий маҳсулотлар татбиқ этилмоқда, замонавий ахборот технологияларини тез ўзлаштириш учун юқори малакали кадрлар тайёрланмоқда. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассислари банк муассасаларига энг янги ишланмаларни жорий этишда амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Маърузаларда амалга оширилган ишлар натижалари батафсил ёритилди. Чунончи, бугун мамлакатимизнинг барча жойларида электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда, электрон ҳужжат айланиши тизими, давлат ташкилотлари ва идораларининг интерфаол хизматлари амалга жорий қилинаётгани қайд этилди. Мамлакатимиз банклари томонидан чиқарилаётган электрон пластик карточкалар амалда кенг қўлланилмоқда. Ушбу карточкалар бўйича махсус терминаллар ва модуллар орқали турли тўловларни амалга ошириш мумкин. Одамларга он-лайн-тўловлар тартибида харид қилиш имконини берадиган Интернет-тижорат янада оммалашмоқда.

Ўзбекистон банклари ўртасида жисмоний шахслар учун он-лайн-банкинг тизими жорий этилган бўлиб, у мижозларга ўз ҳисоб-китоб ҳисобварағини бошқариш ва узоқ масофаларга Интернет ёки мобил алоқа орқали тўловларни амалга ошириш имконини беради. Бир қанча банклар томонидан таклиф этилаётган СМС-банкинг хизмати орқали эса мижоз мобил телефон ёрдамида ўзининг банкдаги ҳисоб ўтказмалари бўйича тезкор ҳисобот олиши мумкин.
Семинар давомида замонавий ахборот технологияларини миллий тўлов тизимига жорий этиш, банк-молия муассасаларида ахборот-коммуникатсия технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни қўллаган ҳолда, мижозлар билан ишлашни яхшилаш бўйича фикр алмашилди.

Манба: UzA.uz

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus