JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Fitch Европанинг яна 9 та ривожланаётган давлатлари рейтинг кўрсаткичларини тушириши мумкин

23.01.2009

"Финмаркет"нинг хабар беришига қараганда, келаётган 18 ой ичида Fitch Халқаро рейтинг агентлиги Европанинг ривожланаётган 9 мамлакатининг суверен рейтинг кўрсаткичлари қийматини тушириб юбориши мумкин.

Fitch Халқаро рейтинг агентлигининг ривожланаётган Европа бозорлари бўлими бошлтғи Эдвард Паркернинг айтишича, бу ҳолат банкларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбиралри, шунингдек, пул бирликларининг заифлашуви ва иқтисодиётдаги тушишнинг давлатлар кредит салоҳиятига салбий таъсир қилаётганлиги билан бевосита боғлиқ.

Паркернинг фикрича, ҳозирги кунда Россия, Украина, Қозоғистон, Латвия, Эстония, Литва, Румыния, Сербия ва Грузиянинг рейтинг кўрсаткичлари яқин келажакда салбий ҳолатнинг вужудга келишини тақозо этмоқда. Бу эса ушбу давлатлар рейтинг кўрсаткичларининг барқарор молиявий шароитда 60%ли тушишига олиб келади деганидир.

“Ҳозирги истисноли шароитда биз рейтинг кўрсаткичлари тушишининг тоборо юқори эҳтимоли тўғрисида гапирмоғимиз лозим”, - дейди Паркер.

2008 йилда Fitch ривожланаётган иқтисодга эга бўлган Европанинг 9 мамлакати рейтинг кўрсаткичларини умумий ҳисобда 12 поғонага туширган эди. Зеро кредит бозорларига киришнинг қийинлашуви, ривожланган бозорлардаги рецессия ва ҳом-ашёга бўлган нархларнинг тушиб кетиши бу давлатлар иқтисодиётига ниҳоятда салбий таъсир қилди.

Юқорида қайд этилган 9 мамлакатдан энг қуйи рейтинг кўрсаткичига(В+) эга бўлганлари Украина ва Грузия бўлиб, уларнинг рейтинг кўрсаткичлари сармоя даражасидан 4 поғона қуйида жойлашган. Сербиянинг рейтинг кўрсаткичи эса (ВВ-) Украина ва Грузияникидан бир поғонп юқорида бўлса, Руминиянинг рейтинг кўрсаткичи (ВВ+) икки поғона юқорида жойлашган.

Россия, Эстония, Литва ва Қозоғистон сармоя рейтинг кўрсаткичига эга. Ўз навбатида энг юқори кўрсаткич (А) Эстонияга тегишли бўлса, Россия ва Литва ундан кейинги (ВВВ+), ва ниҳоят Қозоғистон улардан сўнг (ВВВ-) рейтинг кўрсаткичига эга.

Паркернинг сўзига қараганда, агар Россия заҳиралари тушишда давом этса, унинг рейтинг кўрсаткичлари ҳам тушиши мумкин. “Бундай катта заҳира кўрсаткичлари тушмаслиги аниқ бир ҳолдир”, - дея таэкидлайди Паркер.

Манба: newsru.com

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus