Ўзбекистон Миллий банки 2008 йилда ўз маблағлари ҳисобидан 275,1 млрд. сўмлик кредитлар берди. Банк матбуот хизмати тарқатган хабарда шундай рақамлар келтирилади.
Имтиёзли кредитлаш Фонди маблағлари ҳисобидан 2,4 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Бюджетдан ташқари фондлар линиясида эса кичик бизнес субъектларига 3,3 млрд. сўм мидорида кредит берилди. Шу жумладан, бандликка кўмаклашиш фонди маблағлари ҳисобидан берилган кредитлар ҳажми эса 3 млрд. сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида Миллий банк филиаллари ва бўлимлари ҳаммаси бўлиб 7 та микрокредит ажратди. Улар миллий валутада берилган бўлиб, умумий миқдори 19 млрд. сўмга тенг келади.
Кичик ва хусусий бизнесни молиялаштириш Ўзбекистон Миллий банки фаолиятида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.
Тадбиркорларнинг валюта ресурсларидан фойдаланишларини таъминлаш мақсадида Миллий банк Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпоратсияси, Нефт экспортчи давлатлар ташкилоти каби халқаро молия институтларининг кредит линияларидан самарали фойдаланиб, лойиҳа молиялаштириш ишларини амалга оширади.
Миллий банк лойиҳаларни хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириш дастури доирасида 2008 йилда 196 та лойиҳани молиялаштириш учун қабул қилди. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 485,6 млн. АҚШ долларига тенг. Шулардан 285,6 млн. доллари кредит ҳажмини ташкил этади.
2008 йил охирида Ўзбекистон Миллий банки мижозлари сони йил бошига нисбатан 18% га ўсиб, 1803,5 минг кишига етди, деб хабар қилади банк матбуот хизмати.
Банк Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятининг сезиларли лушини молиялаштиради. Банк маълумотига қараганда, 612 та етакчи халқаро банкларда Миллий банкнинг мухбирлик тармоғи мавжуд.
"Бу банк оператсиялари географиясини кенгайтириш, республика корхона ва ташкилотларининг хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларини ташкил этиш, жисмоний шахсларнинг дунёнинг турли бурчакларидан пул жўнатишлари ва олишларига имкон беради", – дейилади банк матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Манба: Uzreport.com
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
2008 йил натижалари: Миллий банк