JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Пойтахт иқтисодий салоҳияти ишбилармонларда қизиқиш уйғотмоқда

29.01.2009

Пойтахт иқтисодий салоҳияти ишбилармонларда қизиқиш уйғотмоқда

28 январда "Тошкент шаҳрининг иқтисодий салоҳияти" бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу тадбир пойтахтимизнинг 2200 йиллигига бағишланган бўлиб, унда ҳукумат ва давлат идоралари, хорижий элчихоналар, халқаро ва маҳаллий бизнеснинг 500 дан зиёд вакиллари иштирок этишди.

Бу тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститсия ва савдо вазирлиги бўлиб, форум республика Савдо-саноат палатаси, "Ўзинфоинвест" агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда уюштирилди.

Мазкур бизнес-форум дипломатик корпус, хорижий компания ва банклар, шунингдек, халқаро молия институтлари вакилларида қизиқиш уйғотди.

Бу кўҳна ва навқирон Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик байрамига бақишланган биринчи йирик тадбир ҳисобланади. Бизнес-форум ортидан яна бир қанча йирик тадбирлар бошланадики, улар шу йилнинг май ойида ўтадиган бош тадбирга уланиб кетади.

Eслатиб ўтамиз, 2007 йил ноябрида ЮНЕСКО Бош конферентсиясининг 34-й сессиясида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу эса Ўзбекистон пойтахтининг дунё миқёсидаги аҳамиятига катта баҳо берилганининг яққол исботидир.

Тошкент шаҳрининг иқтисодий салоҳияти тўғрисида гап кетганда, шаҳар саноати мамлакат иқтсиодиётидаги бош таянчлардан бири эканини таъкидлаш муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда мамлакат ялпи ички мақсулот қажми, саноат мақсулотлари, ташқи савдо айланмасининг катта улуши Тошкент ҳиссасига тўғри келяпти Ўтган йили деярли гамма параметрлар бўйича аввалги йилга нисбатан сезиларли даражада ўсиш бўлгани кузатилди.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститсия ва савдо вазирлиги эълон қилган маълумотларга қараганда, ташқи савдо айланмаси 6993,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Бу эса 115,5% ўсиш бўлганини кўрсатади. Экспорт ҳажми 3183,1 млн. АҚШ долларидан иборат бўлди. Демак, бу борада ўсиш 122,6% га тенг келган. Ишлаб чиқарилган саноат маҳслоти ҳажми эса 3472,8 млн. сўм бўлиб, 2007 йилга нисбатан 136,8% лик ўсиш қайд этилган.

Тошкент шаҳрида 30 минг 950 та кичик ва хуссий бизнес корхонаси рўйхатга олинган. Улар ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажми эса 1073,1 млн. сўмга тенг келган.

Ўзбекистонда яратилган ижобий инвеститсион муҳит, хорижий инвесторларга яратилган имтиёзлар узоқ муддатли инвеститсияларни жалб этишга имкон беряпти. Демак, хорижий ҳамкорлар ишлаб чиариш корхоналарини хусусийлаштириш ва модернизатсия қилиш жараёнида фаолро бўлишларига замин яратиляпти.

Пойтахтимизда хорижий капиталлар иштирокидаги 3160 та корхона фаолият олиб боряпти. Ушбу компаниялар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ва улар кўрсатаётган хизматлар ҳажми ўтган йилда 2098,1 млрд. сўмни ташқил қилди. Бу эса шаҳардаги умумий ишлаб чиқариш корхоналари яратган маҳсулот ва кўрсатган хизматларнинг 60,4% фоизидир.

Бугунги бизнес-форум қатнашчилари ва меҳмонлари Тошкентнинг давлат мулк объектлари ва стратегик инвеститсион лойиҳалари билан танишдилар. Бу лойиқалар хорижий инвесторлар иштирокида, қамкорликда ишлаш мумкин бўлган, кичик ва хусусий бизнес инвеститсион лойиқалари эди. Бундан ташқари, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар раҳбарлари ўз иш тавжрибалари ҳақида ҳам иштирокчиларга сўзлаб беришди.

Халқаро ибзнес марказида бўлиб ўтган сектсия мажлисларида ишбилармон доиралар вакиллари электротехника, кимё, фарматсевтика ва тўқимачилик соҳалари, энергетика, машинасозлик, туризм, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва давлат млки объектларини хусусийлаштиришга оид аниқ инвеститсион лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.

Манба: Uzreport.com

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus