Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки миллий
валютадаги янги муддатли банк омонатлари амалга киритилганини маълум қилади
“ЗАМИН” (қишлоқ жойлардаги ходимлар учун):
• сақлаш муддати – 6 ой;
• фоиз ставкаси – йиллик 18% + йиллик 3% миқдорида бонус;
• фоизлар 3 ой ўтганидан сўнг ва омонат муддати тугаганидан кейин тўланади, капитализация қилинмайди;
• биринчи бадал миқдори чекланмаган;
• омонатга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди;
• омонатга маблағларни қабул қилиш муддати – омонат бекор қилингунча.
“НУРАФШОН”:
• сақлаш муддати – 3 ой;
• фоиз ставкаси – йиллик 18% + йиллик 2% миқдорида бонус;
• фоизлар омонат муддати тугаганидан кейин тўланади, капитализация қилинмайди;
• биринчи бадал миқдори чекланмаган;
• омонатга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди;
• омонатга маблағларни қабул қилиш муддати – 2009 йил 1 апрелгача.
“БАРАКА”:
• сақлаш муддати – 9 ой;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• фоизлар ҳар ойда ёки омонат муддати тугаганидан кейин тўланади, талаб қилиб олинмаган фоизлар ҳар ойда капитализация қилинади;
• биринчи бадал миқдори чекланмаган;
• омонатга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди;
• омонатга маблағларни қабул қилиш муддати – бекор қилингунча.
Манба: nbu.uz
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Миллий банк миллий валютадаги янги муддатли банк омонатлари амалга киритилганини маълум қилади