Республикамизнинг чекка ҳудудларида хусусий тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаб, ўз микросармоялари асосида мулкдорлар доирасини кенгайтириш ҳамда шу орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида ташкил этилган “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки қисқа вақт ичида ўз хизматлари билан барча минтақаларни қамраб олиб, кўплаб мижозлар ишончини қозонишга эришди.
Хусусан, банкнинг биргина Бухоро вилоят филиали томонидан 2008 йил давомида реал секторни ривожлантириш учун 1 млрд. 956 млн. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди. Банк томонидан шунингдек, Юртбошимиз томонидан қабул қилинган “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-сонли қарор ижроси юзасидан ҳам кўплаб кам таъминланган оилаларга яқиндан ёрдам берилиб, уларнинг фермерлик фаолиятларини ривожлантириш ҳамда минтақада чорвачиликни кенгайтириш мақсадига 460 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар йўналтирилган.
Вилоятда фермер хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаб бориш учун банк ва “Агромашлизинг” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузилган. Бу эса банкнинг мазкур филиалида лизинг хизматлари ҳам яхши йўлга қўйилганлигини билдиради. Жумладан, “Микрокредитбанк” ташкил этилганидан буён муассасанинг Бухоро вилоят филиали томонидан жами 1 млрд. 240 млн. сўмлик микролизинг хизматлари кўрсатилган.
Бундан ташқари, филиал томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи ташкилотлар, улгуржи ва чакана савдо хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектларига ҳам амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида кенг кўламда молиявий хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Улар “Микрокредитбанк” сармояларидан самарали фойдаланган ҳолда ўз корхоналари техникасини модернизациялаб, қўшимча ишчи ўринларини яратмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни бунданда ривожлантириш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБ фаолияти янада кенгайтирилди. Ушбу Фармонда қайд этилганидек, тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш борасидаги имтиёзлар банкнинг минтақавий инфратузилмасини барқарорлаштириб, ўзининг сифатли хизматлари орқали мижозлар ишончини қозонишга ҳамда молия бозорида янада фаол бўлишга замин яратмоқда.
Манба: "Банк ахбаротномаси" газетаси
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Мақсад қарор топмоқда