Кредит карталари даври ортда қолди

02.02.2009

Охирги бир неча йилни истеъмолчилик даражасининг кескин ошиши билан тавсифлаш мумкин. Айниқса, кредит карталари оммалашиб кетди. Чунки айнан шу карталар ёрдамида керакли товарларни сотиб олиш учун фоизсиз кредит олиш мумкин эди.

Лекин истеъмолчилик авжи ниҳоя топди: дунё иқтисодиёти суръатлари кескин пасайиши билан бутун дунёда одамлар ўз харажатларини камайтириб, кредит карталаридан фойдаланмай қўйишди. Шу муносабат билан "Master Card Inc" ва "Visa Inc" компаниялари мушкул аҳволга тушиб қолди, деб хабар қилади Реутерс агентлиги.

Айниқса, Master Card қийин аҳволда қолди. Чунки компания чиқарган кредит карталари сони дебет карталари сонидан анча кўп. Натижа қайғули бўлиб қолиши мумкин, дейишмоқда таҳлилчилар. Чунки катталиги жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда турган ушбу тўлов тизими ўз даромадлари ҳақидаги умидларини камайтиришга мажбур бўлиши мумкин. Master Card актсиялари нархи 2008 йилнинг май ойидан бери 60% га арзонлашган.

"Истеъмолчилар ўз харажатларини камайтирмоқдалар. Улар камроқ пул сарфлаш ва кредит олмасликка ҳаракат қилишяпти. Демак, кредит карталарига бўлган талаб пасайишини кутиш мумкин", – деди Barclays Capital таҳлилчиси Брюс Хартинг. Credit Suisse таҳлилчиси Моше Оренбух кредит карталари бўйича харажатлар 2009 йилда 30–50% га қисқариши мумкин, деб тахмин қиляпти.

Баъзи магазинларнинг ёпилиши ҳам Master Card оладиган даромадларга таъсир кўрсатади. "Бу компания кредит карталари орқали амалга оширилган қар бир оператсиядан фойда олади. Агар 200 мингта банкомат ёпилса, компания сезиларли даражада зарар кўради", – деди Seacliff Capital фонди президенти.

Бу гапда жон бор. Чунки Master Card ҳар бир оператсия учун олинган комиссион пулнинг 75% ини олади. Бу пулларнинг 78% и кредит карталари ёрдамида амалга оширилган оператсиялар ҳиссасига тўғри келади. Агар истеъмолчилар кредит карталаридан фойдаланмай қўйсалар, компания қанчалик зарар кўришини тасаввур қилиш қийин эмас.

Статистик маълумотлар ҳам кишига таскин бермайди. Чунки америкаликлар кредитларни имкон борича кам олишга қаракат қилишяпти. "ҳозир эртанги кун қандай кечиши номаълум. Америкаликлар ишларини йўқотишдан, пулсиз қолишдан жуда қўрқишади. Албатта, улар қозирча кредит карталаридан фойдаланишади", – дейди Cоwеn & Cо таҳлилчиси Моше Катри. Бундан ташқари, Wаll-Mart Stores Inc раҳбари Ли Скоттнинг фикрича, ҳозирги инқироз америкаликларнинг одатларини ўзгартириб, уларни камхарж қилиб қўйиши мумкин.

Албатта, ривожланаётган бозорларни ҳам унутиб бўлмайди. У ерда кредит карталари қали ҳам оммабоп. Лекин бу мамлакатлар ҳам инқироздан зарар кўряпти. Бундан ташқари, Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитойдаги истеъмол харажатларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам АҚШ да истеъмол харажатлари даражасига етмайди.

Ҳозирча Master Card нинг ишлари кўп ҳам ёмон эмас. Компания актсияларининг нархи 125 доллар бўлиб, у белгиланган бақо - 199 доллардан 40% га кам бўлиб турибди. Лекин экспертлар бу рақамни тўғри эмас деб ҳисоблайдилар. "Инвестор ва бозор қатнашчилари компания катта зарар кўриши мумкинлигини ҳозирча тасаввур қилолмаяптилар", – дейди М. Катри.

Eслатиб ўтамиз, "Master Card Inc." 2008 йилнинг III чорагида 193,58 млн. доллар миқдорида зарар кўрган. 2007 йилнинг III чорагида компания олган соф фойда 314,46 млн. доллар бўлган.

Ҳисобот даврида кўрилган оператсион зарарлар 279,26 млн. долларни ташкил этди. 2007 йилнинг шу даврида эса компания 353,30 млн. доллар ҳажмида оператсион фойда олган эди.

Манба: Uzreport.com

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus