"Ипак Йўли" банкининг мақоми кўтарилди

02.02.2009

22 январда "Visa International CEМEА" ҳудудий оператсион қўмитаси ўзининг Лондонда бўлиб ўтган йиғилишида "Ипак Йўли" банкининг мақомини "Visa International" халқаро ассотсиатсиясининг принтсипиал аъзоси даражасига кўтариш ҳақида қарор қабул қилди.

Янги мақом банкка карталарни ўз протсессинг марказида мустақил равишда эмитентлаштириш, мустақил тариф сиёсатини юритиш ва савдо нуқталарида Visa халқаро тўлов карталарига хизмат кўрсатиш, шунингдек, "Visa International" нинг бошқа аъзоларига протсессинг хизматлари кўрсатиш имконини беради.

"Ипак йўли" банки 2007 йил июлидан бошлаб "Visa International" нинг ассоциатсиялашган аъзоси сифатида Visa халқаро пластик карточкалари эмиссиясини ўтказа бошлаган эди. 2008 йилда банкнинг Visa карточкалари бўйича айланмаси 7 млн. АҚШ долларидан ошди.

Visa нинг принтсипиал аъзосига айлангач, банк ўз мижозларига Visa Gold, Visa Platinum хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Visa карталари воситасида пўл жўнатмаларини амалга оширишни режалаштиряпти. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида банк Visa халқаро пластик карталарига хизмат кўрсатувчи 10 та банкомат ўрнатмоқчи.

Манба: Uzreport.com

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus