2009 йилнинг 23-25 апрел кунлари Австрия пойтахти Вена шаҳрида МДҲ ва Шарқий Европа давлатлари банк форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилади Ўзбекистон банклар Ассотсиатсияси.
Форум Марказий ва Шарқий Европа банклар Ассотсиатсияси (БАCEE), МДҲ давлатлари банклар ассотсиатсияси Халқаро мувофиқлаштирувчи кенгаши (МБС), Россия банклари Ассотсиатсияси (АРБ), МДҲ Молия-банк кенгаши, Россия ҳудудий банклар Ассотсиатсияси ва "Конгресс Менеджмент Нетворк" компаниялар гуруҳи ташаббуси билан уюштириляпти. Форум ҳар йили Европа банклар федератсияси, Австрия молия вазирлиги, Австрия Миллий банки қўллаб-қувватлаши остида ўтади.
Дунёда рўй бераётган долзарб молиявий масалалар боис бу йилги форумнинг асосий мавзуси глобал инқироз ва ўсиб бораётган инфлятсия шароитида банк тизими ва иқтисодиётни барқарорлаштириш муаммоларига бақишланади. Қатнашчилар эътибори МДҲ ва Шарий Европа давлатлари молиявий бозорлари в банк тизими ривожида халқаро ҳамкорликни тараққий эттириш имкониятларига қаратилади. Шунингдек, МДҲ ва Шарқий Европа давлатлари банкларини жақон молия тизимига мослаштириш ва ушбу тизимга интегратсияси механизмлари тақлили қам муқокама мавзуси бўлади. Албатта, бунда ушбу интегратсия жараёнига қозирги молиявий инқироз анчалик таъсир кўрсатиши эқтимоли қам эътибордан четда қолмайди.
Конферентсияда МДҲ ва Шарий Европа давлатлари Марказий банклари рақбарлари, молия вазирлари, йирик халқаро молия ташкилотлари вакиллари, миллий тижорат ва инвеститсион банклар, банк ассотсиатсиялари бошлиқлари, мустақил экспертларнинг маъруза билан чиқишлари режалаштирилган.
Шунингдек, форумнинг ишчи тадбирлари доирасида МДҲ давлатлари банклар ассотсиатсияси Халқаро мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳам ўтказилади.
Манба:
09.02.2009
Пластик карточкалар – оддий ечим
09.02.2009
Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди
08.01.2009
Қимматли қоғозлар савдоси такомиллашмоқда
3-Вена банк Форуми