JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Ўзбекистон тижорат банкларидаги бухгалтерлик ҳисоби режаларига ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилди

06.02.2009

29 январдан Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 13 декабрдаги № 28/3 "Ўзбекистон тижорат банкларидаги бухгалтерлик ҳисоби режаларига ўзгартиш ва тўлдиришлар киритиш тўғрисида" ги қарори кучга кирди. Қабул қилинган қарорга кўра, тижорат банкларидаги бухгалтерлик ҳисоби режаси иккита янги: № 10198 – "Марказий банкка топшириладиган нақд пул резервлари" ва № 90329 – "Банкнинг ҳужжатсиз қимматбаҳо қоғозлари" баланс ҳисоблари билан тўлдирилди. Қатор ҳисобларнинг номи ўзгартирилди. Масалан, № 45209 ҳисобнинг номи қуйидаги тақрирда баён этилади: "Банкнинг қимматбаҳо қоғозлар билан инвеститсион воситачилик фаолиятидан даромадлар". Бу ҳисобнинг баён этилишига қатор ўзгартишлар киритилган. № 90300 ҳисоб "ҳужжатли қимматбаҳо қоғозлар ва ҳужжатсиз қимматбаҳо қоғозлар бланкалари" деб аталади. № 96314 ҳисоб номи "Банк қимматбаҳо қоғозлари бўйича контр-ҳисоб" бўлиб ўзгарди.

Шу муносабат билан № 90327; № 90337; № 96314; № 96314 баланс ҳисоб номлари қам ўзгарди. Шуни қайд этиш керакки, № 10198 – "Марказий банкка топшириладиган нақд пул резервлари" янги ҳисоби тижорат банкларининг Марказий банкка топширишга тайёрлаган ва Марказий банк топшириғига асосида тақсимланадиган нақд пулларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.

Ҳисоб дебети бўйича Марказий банкка топширилиши керак бўлган нақд пул суммаси акс эттирилади. ҳисоб кредити бўйича Марказий банк қудудий бошқармаси ёки бошқа тижорат банкларига Ўзбекистон Марказий банки топшириғи асосида жўнатилган нақд пуллар суммаси ёзилади. № 90329 – "Банкнинг ҳужжатсиз қимматбаҳо қоғозлари" ҳисоби банкнинг ҳужжатсиз қимматбаҳо қоғозларининг муомалага чиқарилгунча бўлган ҳисобига мўлжалланган.

Шунингдек, бу ҳисобда банк ҳисобдан чиқариш ёки муомаладан чиқариш учун сотиб олган, ўзи чиқарган қимматбаҳо қоғозлари қам шу ҳисобда акс этади. Банкнинг ўзи чиқарган, кейинчалик ҳисобдан чиқариш ёки муомаладан чиқариш учун сотиб олган қимматбаҳо қоғозлари шартли баҳо билан "1 донасига - 1 сўм" деб белгиланади. Ушбу ҳисобнинг контр-ҳисоби № 96314 –"Банк қимматбаҳо қоғозлари бўйича контр-ҳисоб" ҳисобланади. Ҳисоб дебети бўйича ҳужжатсиз қимматбаҳо қоғозлар қиймати улар муомалага чиқарилгунча шартли баҳо билан "1 донасига - 1 сўм" деб белгиланади.

Шунингдек, ҳисобдан чиқариш ёки муомаладан чиқариш учун сотиб олган қимматбаҳо қоғозлар ҳам шартли баҳо билан "1 донасига - 1 сўм" деб белгиланади. Ҳисоб кредити бўйича тарқатилган ҳужжатсиз қимматбаҳо қоғозлар қиймати акс эттирилади. Бундан ташқари, бу ҳисоб шартли баҳода "1 донасига - 1 сўм" деб кредитланади.


Похожие новости
Аҳоли томонидан пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда тўлов терминалларини жиҳозлаш ва уни ҳаётга татбиқ этиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилинди.

14.08.2009

Аҳоли томонидан пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда тўлов терминалларини жиҳозлаш ва уни ҳаётга татбиқ этиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилинди.

"Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низом"га қўшимчалар киритилди.

20.03.2009

"Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низом"га қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистоннинг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

06.01.2009

Ўзбекистоннинг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди



Система Orphus