Тадбиркорлар кўмакчиси

10.02.2009

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес, фермерлик ва хусусий тадбиркорликнинг изчиллик билан ривож топаётгани халқимиз фаровонлигининг ошиши, шаҳар ва қишлоқларимизнинг тараққий этишида муҳим омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Соҳа ривожига қаратилаётган улкан эътибор натижасида ташкил этилган Ўзбекистон бизнес-инкубаторлар ва технопарклар ассотсиатсияси мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг янада ривожланишига, сервис соҳасининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Айни вақтда фаолият юритаётган ўттиздан зиёд бизнес-инкубаторнинг асосий вазифаси тадбиркорлик субектларига бошланғич босқичда ривожланиши учун қулайлик яратиш – бизнес-инкубатсия жараёнини ташкил қилиш, ахборот-маслаҳат хизматини кўрсатиш, инвеститсия ва инноватсия лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам беришдан иборат.

Шунингдек, ишбилармонларга маркетинг ва консалтинг хизмати кўрсатиш, уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда бизнес юритиш кўникмасини шакллантиришда яқиндан кўмак бериш ҳам бизнес-инкубаторлар фаолиятининг муҳим йўналишларидандир.

Ўзбекистон бизнес-инкубаторлар ва технопарклар ассотсиатсиясидан маълум қилишларича, 2008 йили бизнес-инкубаторларда 473 тадбиркорлик субекти бизнес-инкубатсия даврини ўтаган. Шунингдек, юзга яқин корхона, йигирмадан зиёд ишлаб чиқарувчи, қирққа яқин хизмат кўрсатишга ихтисослашган кичик корхона ва қарийб қирқта фермер хўжалигига эркин бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатиши учун яқиндан кўмак берилди.

Олиб борилган тадбирлар ва яратилаётган имкониятлар самарасида тадбиркорлик субектларининг юздан зиёд инвеститсия лойиҳасини молиялаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада 32 ишлаб чиқариш сехи, 33 хизмат кўрсатиш шохобчаси ишга туширилиб, 18 кичик корхонанинг фаолияти кенгайтирилди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган қирқдан зиёд лойиҳа молиялаштирилди.

Бизнес-инкубаторлар томонидан ишбилармон ва тадбиркорлар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилаётгани ҳам ўз самараларини бермоқда. Бозор иқтисодиёти асослари, компютер саводхонлиги, бухгалтерия ҳисоби, касб-ҳунарга ўргатиш, чет тиллар, ҳуқуқий сабоқлардан билим ва кўникмаларини ошираётганлар сони кўпаймоқда.

2008 йили ана шундай курсларда олти минг нафардан ортиқ киши тайёргарликдан ўтиб, ўз бизнесини йўлга қўйиш ёки корхона ва ташкилотларга малакали ходим сифатида ишга кириш имкониятига эга бўлди.

Манба: UzA.uz

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus