Аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб этиш мақсадида "Алоқабанк" АЖ ўзининг депозит қаторидаги бир нечта фоиз ставкаларини кўтарди.
Масалан, 1 февралдан бошлаб "Коммунал Плюс" омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкалари 30% ни ташкил қилди. "Алоқада Янги йил", "Алоқачи", "Болажон", "Визитка", "Ёшлар", "Саёҳат", "Соғ бўлинг", "Тўёна", "Бахтли болалик" – 26%, "Навниҳол", "Ниҳол" – 25%, "Очил дастурхон", "Тақдим этувчига" (миллий валютада) – 24% фоиз бўлди. Бундан ташқари, яқинда банк "Сўлим қишлоғим" номли янги омонат турини жорий этди.
Бугунги кунда "Алоқабанк" да 20 дан ортиқ омонат турлари бор. Улар турли муддатлар ва фоиз ставкаларига мўлжалланган. Бу эса мижозларга ўз маблақларини исталган муддатга ва исталган мақсадларга жойлаштириш ва фойда олиш имконини беради.
Манба: Банк ахбарот ҳизмати
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
"Алоқабанк" омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширди