Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

16.02.2009

13 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

Давлат раҳбарининг маърузасида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодий ўсишнинг юқори, барқарор ва мувозанатлашган суръатлари ва макроиқтисодий барқарорлик тенденсиялари мустаҳкамланаётгани, иқтисодиёт таркибини тубдан ўзгартириш, уни диверсификатсиялаш ва модернизатсия қилиш, аҳоли бандлиги ва фаравонлигини ошириш бўйича узоқ муддатли масалаларни ҳал этишда ижобий силжишлар таъминланланаётгани алоҳида таъкидланди.

2008 йил якунлари бўйича республика ялпи ички маҳсулоти 9 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 12,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ҳажми 4,5 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 8,3 фоизга, хизматлар ҳажми 21,3 фоизга ўсди. Давлат буджети профитсит билан ижро этилди, инфлатсия даражаси прогноз кўрсаткичдан ортиқ бўлмади, деб хабар беради ЎзА.

Фаол инвеститсия сиёсати олиб борилиши асосий капиталга ўзлаштирилган инвеститсияларнинг 28,3 фоизга, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвеститсиялар ва кредитларнинг 71,2 фоизга ўсишини таъминлади. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини изчил ошириш ҳисобига саноат маҳсулотининг кўпгина турлари бўйича импортга боғлиқлик қисқартирилди ёки умуман импорт қилинмади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хизматлар соҳаси ва касаначиликни изчил ривожлантириш давом этмоқда. Ялпи ички маҳсулотда кичик бизнеснинг салмоғи 48,2 фоизгача, хизматлар соҳасининг салмоғи 45,3 фоизгача ўсди.

Ташқи савдони тармоқлар ва минтақалар бўйича диверсификатсиялаш таъминланмоқда, ўсиб бораётган Осиё бозори билан савдо айланмаси кўпаймоқда. Ташқи савдо айланмасида ижобий салдо 1,8 баравар кўпайди.

Банк-молия тизими фаол ривожланмоқда ва мустаҳкамланмоқда, банкларнинг жами капитали 2007 йилга таққослаганда 40 фоизга кўпайди. Бир йил ичида аҳолининг банклардаги омонатлари 65,3 фоизга кўпайганлиги аҳолининг мамлакатимиз банк тизимига ишончи мустаҳкам эканлигига ёрқин мисол бўлади.

"Ёшлар йили" Давлат дастури доирасида ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, ёш оилаларнинг турар жой ва маиший шарт-шароитини яхшилаш, ёшларнинг таълими сифатини ошириш бўйича умумий суммаси 1363,5 млрд сўмлик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жаҳон молиявий-иқтисодий кризиси юзага келганлиги сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиётининг мустаҳкамлигини ўзига хос синовдан ўтказган 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ютуқлар Ўзбекистон танлаган ривожланиш модели тўғрилигини, республика иқтисодиёти барқарорлиги ва унинг банк-молия тизими ишончлилигини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистоннинг мустаҳкам макроиқтисодий позитсияси, иқтисодиётнинг ўсишини таъминлайдиган аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун етарли ресурслар мавжудлиги 2008 йилнинг охирида республикага ташриф буюрган Халқаро валута жамғармасининг миссияси томонидан юқори баҳоланди.

Жаҳон молиявий-иқтисодий кризисининг оқибатларини мамлакат иқтисодиётига таъсирини бартараф этиш мақсадида республикада қабул қилинган Кризисга қарши дастур доирасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини, биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий-кредит ва солиқ имтиёзлари бериш, банк секторининг капиталлашувини ошириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани айниқса қишлоқ жойларда ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича тизимли ва аниқ йўналтирилган ишлар шулар жумласидандир.

Мамлакат Президенти ўз маърузасида мавжуд ҳал этилмаган муаммоларга алоҳида эътиборни қаратди ҳамда 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва йўналишларини бажариш бўйича дастурий вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарлари ва вилоятлар ҳокимлари сўзга чиқдилар. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича республика ҳукумати мажлисида 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирлари белгиланган қарор қабул қилинди.


Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus