2008 йил давомида Халқ банки муассасалари томонидан иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, банкларнинг капиталлашуви ва барқарорлигини таъминлаш борасида қабул қилинган Республикамиз Президенти ва Ҳукумат қарорларининг ижроси юзасидан бир қатор аниқ ва мақсадли тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, Юртбошимизнинг 2008 йил 20 февралдаги “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3968-сонли Фармонининг қабул қилиниши аҳолининг банкка бўлган ишончини яна бир бор ошириш ва омонатчилар манфаатини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этди.
Айнан шу Фармоннинг қонуний кучга киритилиши иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган банк тизими учун беқиёс имкониятлар яратди.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида банкнинг Наманган вилоят филиали ва унинг бўлинмаларида тадбиркор ва мижозлар иштирокида қатор семинарлар ўтказилди. Депозитларга аҳоли бўш пул маблағларини жалб этиш, омонатчилар учун қулай ва манфаатли шартларга асосланган янги омонат турларини жорий этиш ишлари янада фаоллаштирилиб, уларни кенг омма орасида тарғибот қилиш ишлари кучайтирилди. Банк филиалларида маслаҳатчи-менеджер штатлари ташкил этилди.
Ҳисобот даврида аҳоли бўш пул маблағларини ўз айланмаларига жалб этилишини таъминлаш мақсадида вилоят филиали барча ташкилий чора-тадбирларни амалга оширди. Натижада ўз маблағларини банк депозитларига жойлаштиришни ихтиёр этган омонатчилар сони ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада ортди.
2008 йилнинг 1 январ ҳолатига жами омонатлар қолдиғи ----- млн. сўмни, муддатли омонатлар ----- млн. сўмдан иборат бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 2009 йилнинг 1 январ ҳолатига ------ млн. сўмни, муддатли омонатлар ------- млн. сўмни ташкил этиб, жами омонатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ------ млн. сўмга, муддатли омонатлар эса ----- млн. сўмга ортди.
Банк томонидан тақдим этилаётган ҳар бир омонат мижозларга ўзининг жозибадорлиги билан манзур бўлмоқда. Берилаётган имкониятлар, имтиёзлар ва яратилаётган қулай шарт-шароитлар Наманганда ташкил этилаётган янги фирамалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг банк мижозларига айланишига сабаб бўлмоқда.
Банк ресурс базаси йил бошига нисбатан ----- млн. сўмга ортиб, ----- млн. сўмни ташкил этди. 2008 йил давомида фуқароларга --- та жозибадор янги омонат турлари таклиф этилди. Бунинг натижасида, 2008 йил 1 январ ҳолатига омонат қолдиғи ----- млн. сўмни ташкил этган бўлса, йил бошига нисбатан ---- млн. сўмга кўпайиб, жорий йилнинг 1 январ ҳолатига ----- млн. сўмни ташкил этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-986-сонли қарорнинг тегишли бандлари бўйича банкнинг “Янги йил” ютуқли, “Даромад”, “Тараққиёт” ва “Янги йил совғаси” каби муддатли омонат турлари жорий этилиб, қисқа муддатда улар бўйича ---- млн. сўмдан ортиқ миқдордаги жисмоний шахсларнинг маблағлари омонатларга жалб қилинди. Аҳоли бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилиш йўналишида олиб борилган мақсадли тадбирлар натижасида, жисмоний шахсларнинг банк депозитларидаги қолдиғи йил бошига нисбатан қарийиб --- баробарга ошишига эришилди.
Ҳисобот даврида аҳоли ва мижозларга намунали хизмат кўрсатиш эвазига ҳамда олиб борилган самарали тадбирлар натижасида 2008 йил давомида банк томонидан 4010,8 млн. сўмлик соф фойда олинишига эришилди. Олинган даромаднинг 52,9 %и ёки 2122,1 млн. сўми47,1 %и ёки 1888,6 млн. сўми фоизсиз даромадларни ташкил этди. Банк маблағлари кредит тарзида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадларига йўналтирилди. фозли даромадларни,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 8 майдаги “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонига асосан банк филиаллари томонидан 38 нафар оилага уй-жой қуриш ва сотиб олишлари учун 482,9 млн. сўм, 98 та оилага турли рўзғор буюмлари харид қилишлари учун 144,6 млн. сўм, 112 нафар оилага 203,7 млн. сўмлик микрокредитлар ажратилди.
Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк филиаллари томонидан жами 8964,0 млн. сўм ажратилиб, шунинг 478,8 млн. сўми саноатга, 937,3 млн. сўми қишлоқ хўжалиги соҳасига, 2675,1 млн. сўми савдо ва воситачилик ишларига ҳамда қурилиш ва маиший хизмат соҳаларига йўналтирилди. Берилган кредитлар эвазига қисқа муддатларда 223 нафар ишсизлар доимий иш ўринлари билан таъминланди.
Қишлоқ хўжалигида асосий маҳсулот етиштирувчи саналган фермер хўжаликларининг нақд пулга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида ўтган йил мобайнида банк филиаллари томонидан 98 та фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олишлари учун 4000,0 млн. сўм ажратилди.
Юртбошимизнинг 2006 йил 26 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларга 260,3 млн. сўм, “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш” жамғармаси ҳисобидан 128 млн. сўм ажратилди.
Манба: Банк ахбарот ҳизмати
Омонатлар жозибаси