Ҳурматли Марказий банк ходимлари Мен Қарши шаҳрида микрокредит ташкилоти очмоқчи эдим. Бунинг учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак? Шу ҳақда батафсилроқ маълумот беришларингизни сўрайман.

02.03.2009

Савол: Ҳурматли Марказий банк ходимлари Мен Қарши шаҳрида микрокредит ташкилоти очмоқчи эдим. Бунинг учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак? Шу ҳақда батафсилроқ маълумот беришларингизни сўрайман. Нодирбек Турабоев, Қарши шаҳри

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомга (2006 йил 31 октябрь, рўйхат рақами-1635) мувофиқ, микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартиби белгиланган.

Микрокредит ташкилотларига лицензия бериш юзасидан ҳужжатлар тўпламини тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига ҳамда Марказий банкнинг «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомининг 4-бандига мувофиқ, лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганидан сўнг 60 кундан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг ҳудудий бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

· лицензия бериш тўғрисида ариза;

· микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари;

· микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

· микрокредит ташкилоти бошқарув органларининг таркиби тўғрисида маълумотлар;

· микрокредит ташкилотининг устав фонди шаклланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;

· лицензия давогарининг аризасини кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномасининг нусхаси.

Ҳажми бир варақдан зиёд бўлган барча тақдим этиладиган ҳужжатлар тикилган бўлиши керак.

Манба: www.cbu.uz

Похожие новости
Сиз қанча солиқ тўлашингизни биласизми?

12.03.2009

Сиз қанча солиқ тўлашингизни биласизми?

Жисмоний шахсларнинг банкларга ва кредит уюшмаларига қўйган омонатларидан олинадиган даромадларни солиққа тортиш бўйича саволлар

17.12.2008

Жисмоний шахсларнинг банкларга ва кредит уюшмаларига қўйган омонатларидан олинадиган даромадларни солиққа тортиш бўйича саволлар

Кредит уюшмаси нима?

15.11.2008

Кредит уюшмаси нима?



Система Orphus