JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

Европа Тарракиет ва Тиклантриш Банки (ЕТТБ) Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдаги етакчи кабел ишлаб чиқарувчи Андижон кабел корхонасига $5 миллион кредит ажратаяпти.

Молиялаштириш компанияга катта кучга эга бўлган кабеллар, кунда ишлатиладиган мис симлар, Маҳаллий Тармоқ (LAN) кабеллари, ва бошқа турдаги кабеллар ишлаб чиқариш учун янги линиялар сотиб олиш имконинин беради, ва шу билан бирга Андижон Кабельга Мустақил Давлатлар Ҳамкорлиги орасида ўз бозор ўрнини кучайтиришга, ва кенгайтиришга ёрдам беради. Бугунга келиб компаниянинг 75 фоиз маҳсулот сотиши чет элларга амалга оширилади, ва улар орасида Россия энг катта сотиб олувчи ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида кабель ишлаб чиқариш 1980 йилларда Совет Иттифоқи катта фабрика қургандан кейин бошланган, фабрикада ўша пайтда 5.000 га яқин ишчилар ишлашган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин, компания 2001 йилда хусусийлаштирилди, ва ҳозир компаниянинг бошқарув акциялари Россиянинг “ОАО Фариал” компаниясига тегишли.

Амалга оширилган йирик реструктуризация ва замоналаштириш дастурларидан кейин, бугунга келиб Андижон Кабель телекоммуникациялар учун, қурилиш ва энергетика соҳалари учун, автомобиль саноати ва пўлат симлардан тайёрланган тармоқлар учун ҳар турдаги саноат кабеллари ишлаб чиқаради. Охирги йилларга келиб, телекоммуникация тармоғининг роли янада муҳимлашиб бормоқда, ва бугунга келиб компания Ўзбекистонда Маҳаллий Тармоқ (LAN) кабелларининг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Андижон Кабель маҳсулотлари стандартларининг юқори сифатликлиги компанияги узоқ кутилган Германиянинг TÜV 9000 сертификациясини олиш имкониятини яратди.

Ўзбекистондаги ЕРТБ офиси раҳбари Фернанд Пиллонел таъкидлашича, «Банкнинг кредит ажратиши, ЕТТБ Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантиришини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини далолатидир. Андижон Кабельнинг муваффақиятлик ривожланиши, Ўзбекистоннинг таассурот қолдиргувчи имкониятлари борлигини кўрсатади. Бизнинг айниқса мамнун бўлганимизни сабаби шундаки, бизнинг кредитимиз Тошкентдан ташқарида жойлашган, ва анъанавий инвестиция ажратиладиган ҳудудларга кирмаган компанияни қўллаб-қувватлайди, ва биз ишонамизки, ушбу кредит Ўзбекистоннинг шарқида жойлашган вилоятларни ривожланишига кучлик таъсир кўрсатади”.

Ўз фоалиятини 1991 йилда бошлаганидан кейин, ЕРТБ Ўзбекистондаги 50 дан ошиқ лойиҳаларга 550 миллион Евро ҳажмида сармоя ажратди. 2008 йил ўзида Банк Ўзбекистонга фойда берадиган 33 миллион Еврога мўлжалланган 5 маҳаллий ва 2 та ҳудудий лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланган ҳужжатларга имзо чекди. Банк 2009 йилда Ўзбекистондаги фаъолиатини буйча янги стратегия қабул қилади.

61 давлат ва икки давлатлараро идоралар эгалик қиладиган ЕРТБ, марказий Европадан то марказий Осиёгача бозор иқтисодларини ва демократияларини ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Қўшимча маълумот учун: www.ebrd.com мурожаат цилинг.

Манба: ЕТТБ ахбарот ҳизмати

Похожие новости
Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

Кичик банкнинг катта имконияти

08.01.2009

Кичик банкнинг катта имконияти



Система Orphus