«Пахта Банк» АТБ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига истеъмолчилик кредитларини бериш ҳизматини тақдим этади.
Истеъмолчилик кредити - бу жисмоний шахсларга ўз истеъмолчилик эҳтиёжларини қондиришлари мақсадида махсулотлар харид қилишлари учун бериладиган кредит.
Истеъмолчилик кредити қуйидаги мақсадларда берилади:
- электрон-хўжалик техникасини харид қилиш учун;
- мебел ва интерьер жиҳозларини харид қилиш учун;
- шунингдек, турар жой таъмири учун қурилиш молларини харид қилиш учун.
Истеъмолчилик кредити муддати:
Истеъмолчилик кредити 3 йилгача бўлган муддатга берилади. Кредитни ёпиш муддати кейинчалик узайтирилмайди.
Истеъмолчилик кредити миқдори:
Бир жисмоний шахсга бериладиган кредит миқдори энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан ошмаслиги лозим.
Истеъмолчилик кредитининг фоиз ставкаси:
Истеъмолчилик кредитининг фоиз ставкаси - 18%.
Истеъмолчилик кредитини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
- жисмоний шахснинг ўзида кредит олиш мақсади, кредит миқдори, кредитдан фойдаланиш муддати ва таклиф этилгин таъминлашни мужассам этган аризаси;
- паспорт (ёки паспорт ўрнини босадиган ҳужжат);
- турар жойдан маълумотнома;
- иш жойидан жисмоний шахснинг даромади қайд этилган маълумотнома;
- ишлаб чиқарувчи ташкилот ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқилган махсулотларни амалга оширувчи ташкилот билан тузилган олди-сотди келишуви (ҳисоб фактураси);
- керак деб топилса бошқа тегишли ҳужжатлар.
Истеъмолчилик кредитининг таъминланиши:
Истеъмолчилик кредитини олган жисмоний шахс қуйидагиларни таъминлайди:
- кўчар ва кўчмас мулк;
- транспорт воситалари ва бошқа ликвид мулклар;
- қимматбаҳо металлар ва қимматли қоғозлар;
- суғурта компанияси ва суғурта полюсининг кредитни ўз вақтида ёпа олмаслик ҳавфидан суғурталанганлиги ҳақидаги кафолат;
- кафолат сифатида кредитга олинадиган маҳсулотлар қабул қилиниши мумкин.
Истеъмолчилик кредитининг таъминланиши сифатида сўралаётган кредитнинг 30%и миқдорида депозит тайёрланади. Бу депозитга истеъмолчилик кредитини ёпиш учун миқдори 10% бўлган фоизлар қўйилади. Депозитнинг миқдори кейинчалик истеъмолчилик кредитини ёпиш учун ишлатиши мумкин бўлади.
Манба: «Пахта Банк» ахбарот ҳизмати
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
«Пахта Банк» АТБ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига истеъмолчилик кредитларини бериш ҳизматини тақдим этади.