Бозор иқтисодиёти шароитида соҳа ва тармоқларнинг изчил фаолият юритишида молия муассасалари ҳам муҳим ўрин тутади. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.
Мамлакатимизда тижорат банклари фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг инвеститсиявий имкониятларини янада кенгайтириш, ресурс базаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган банк-молия хизматлари сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишда ипотека кредитларининг ўрни катта. Ипотека кредитлари аҳолининг турар-жой шароитини яхшилаш, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияларда маҳсулот турларини кўпайтириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш имконини бермоқда. Шунингдек, бундай сармоя турининг ривожланиши хизмат кўрсатиш соҳалари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ва уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи корхоналарни ривожлантириш ҳамда молия институтларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Пойтахтимизда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда ипотека ва истеъмол кредитларининг аҳамиятига бағишлаб ўтказилган йиғилишда шулар ҳақида сўз юритилди.
Унда таъкидланишича, 2008 йилда банклар томонидан аҳолига 241 миллиард сўм миқдорида ипотека кредити ажратилди. Бу 2007 йилга нисбатан қарийб 74 фоиз кўпдир. Ёш оилаларга берилган имтиёзли кредитлар қарийб 70 миллиард сўмни ташкил этди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида банклар маблағи ҳисобидан 67 кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ўтган йили аҳолига 177,5 миллиард сўм миқдорида истеъмол кредити берилди. Истеъмол кредитларининг юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш учун ажратилиши, ўз навбатида, юртимиздаги маҳсулот ишлаб чиқарувчилар фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш ҳамда меҳнат фаолиятини бошлаш учун уларга зарур ёрдам кўрсатиш, яъни имтиёзли кредитлар ажратиш ишлари Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилида ҳам изчил давом эттирилади. Шунингдек, қишлоқ жойларида банк хизматларини кенгайтириш, мини банклар ташкил этиш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субектларнинг бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жалб қилишни рағбатлантириш тадбирлари кучайтирилади. Бу саъй-ҳаракатлар халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.
Сайёра Шоева,
Манба:
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Кредитлар – фаровонлик манбаи