JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Муҳим вазифалар белгиланди

17.03.2009
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида бўлиб ўтган йиғилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга бағишланган долзарб масалалар муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Марказий банки, бир қатор вазирлик ва қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий бўлимлари вакиллари, мутахассислар ва тадбиркорлар иштирок этган ушбу тадбирда асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 13 февралда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросига қаратилди. Шунингдек, “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурида белгиланган масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Йиғилишда қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини янада яхшилаш, уларни иш билан таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини тараққий эттириш, сервис ва хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда банкларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Қорақалпоғистон Республикасида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили шу мақсадлар учун 37,7 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди. Бу 2007 йилга қараганда икки баравар кўп демакдир. Шунинг натижасида янги иш ўринларини яратиш кўрсаткичлари ҳам 130 фоизни ташкил этди.

Қорақалпоғистон Республикаси тижорат банклари хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, сервис ва хизмат кўрсатиш, истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, четдан наслдор молларни олиб келиш, паррандачилик хўжаликлари ва иссиқхоналар ташкил этиш, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган ускуналар сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратишни кўзда тутмоқда.

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари очиш учун кредит ва микрокредитлар ажратиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш, банклардан қонунда белгиланган тартибда нақд пул маблағларининг берилишини таъминлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев сўзга чиқди.

Муаллиф: А.Ортиқбоев

Манба: UzA.uz

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus