Миллий банк Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 7 ноябрдаги 726-сон Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ мақсадли ишларни олиб бормоқда.
Аҳолининг фаровонлигини ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2009 йил 2 мартда “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг жисмоний шахслар учун, тақдим этувчига ютуқли омонат сертификатларини чиқариш, муомалада бўлиши ва сўндириш шартлари”ни рўйхатдан ўтказди.
Бу сертификатларнинг:
· муомала муддати – 13 ой;
· номинал қиймати – 5.000 сўм;
· фоиз ставкаси – йиллик 18% + йиллик 2% бонус;
· фоизлар жамғарма сертификати сўндирилаётганда тўланади.
Ютуқли жамғарма сертификати эгаси кўрсатилмайдиган қимматли қоғоз ҳисобланади ва бланк кўринишида чиқарилади. Миллий банкнинг ютуқли жамғарма сертификатлари қуйидаги асосий афзалликларга эга:
- ютуқсиз қолмайди;
- олинган даромадлар солиққа тортилмайди;
- юксак даражада ликвид ҳисобланади, яъни иккиламчи бозорда эркин муомалада бўлиши ва бошқа жисмоний шахсларга сотилиши мумкин.
Мазкур нашрдаги энг муҳим янгилик шундан иборатки, Миллий банк илк маротаба банк қимматли қоғозлари бозорида жамғарма сертификатлари бўйича ютуқлар ўйналишини жорий этди. Ютуқ фонди турли маиший техника буюмларидан иборат. Бундай қимматли қоғозларни сотиб олувчи жисмоний шахслар сертификат сўндирилаётганда омонатнинг асосий суммасини ва унга қўшимча равишда ҳисобланган фоизларни олиш билан чекланмасдан, қимматбаҳо совринлар ютиб олиш имконига ҳам эга бўладилар.
Ютуқли жамғарма сертификатларини Миллий банк бўлим ва филиаллари орқали сотиб олинг. Бу – аҳолининг бўш пул маблағларини жуда фойдали ва ютқизиқсиз ишга солиш йўли.
Манба: Банк ахбарот ҳизмати
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
Ўзбекистон Миллий банки: ютуқли жамғарма сертификатлар