Ғаллабанк омонатлари

19.03.2009

“Ғаллабанк” очиқ акциядорлик-тижорат банкида уч турда миллий валютадаги янги депозитлар жорий этилди.

        “Бунёдкор”, “Тараққиёт” ҳамда “Бонус” каби жозибадор номлардаги мазкур омонатлар ўзининг қулай шартлари, хусусан, юқори тўлов ставкаси билан мижозлар эътиборини қозонмоқда. Жумладан, сақлаш муддати 1 ой бўлган “Бунёдкор” омонатига банк томонидан йиллик 25 фоиз, “Тараққиёт”га (3 ой муддатли) эса, йиллик 26 фоизлик устама тўланиши белгиланган. Депозит фоизлари мижозга ушбу омонатлар бўйича ишлаб чиқилган тартибга мувофиқ, ҳар ойда бериб борилади.

        “Бонус” омонатининг сақлаш муддати 12 ой, йиллик фоиз тўлови 25 фоиздир. “Ғаллабанк” томонидан тақдим этилаётган мазкур омонатнинг юқоридагиларидан фарқи шундаки, унда мижоз ўз бўш пул маблағини узоқ вақт хавфсиз сақлаши билан бирга белгиланган тарифдан ташқари яна қўшимча устама олиши мумкин. Яъни, “Бонус” депозити бўйича ҳисобварақ очган мижоз банкдан йиллик 25 фоизли тўловни ойма-ой олмаса, ушбу омонат муддати тугаганидан сўнг унга яна йиллик 2 фоизли устама қўшиб берилади.

“Ғаллабанк”да бугунги кунда амалда бўлган омонатлар 30дан ортиқни ташкил этади. Уларда аҳолининг бўш пул маблағлари Юртбошимиз томонидан қабул қилинган “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда белгиланган шартлар доирасида сақланмоқда.

Банкнинг депозит фаолиятини рақамларда ифода этадиган бўлсак, 2009 йилнинг 1 март ҳолатига “Ғаллабанк” омонатчилари сони 44040 нафарни, омонатлар қолдиғи эса 18 956,0 минг сўмни ташкил этаётганлигини айтиш мумкин.

Манба: Банк ахбарот ҳизмати

Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus