JET: Какие автомобили можно приобрести в рассрочку? Подробнее

"Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низом"га қўшимчалар киритилди.

20.03.2009

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 556-1

(2009 йил 9 мартдан кучга киради)

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низомга (1998 йил 2 декабрь, рўйхат рақами 556) иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 23 февраль,

5/2-сон

Манба: www.pravo.vsem.uz

Похожие новости
Аҳоли томонидан пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда тўлов терминалларини жиҳозлаш ва уни ҳаётга татбиқ этиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилинди.

14.08.2009

Аҳоли томонидан пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда тўлов терминалларини жиҳозлаш ва уни ҳаётга татбиқ этиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон тижорат банкларидаги бухгалтерлик ҳисоби режаларига ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилди

06.02.2009

Ўзбекистон тижорат банкларидаги бухгалтерлик ҳисоби режаларига ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилди

Ўзбекистоннинг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

06.01.2009

Ўзбекистоннинг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди



Система Orphus