JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

“Микрокредитбанк” – жаҳоннинг энг илғор банклари қаторида

25.03.2009

Дунёнинг энг нуфузли “Fitch Ratings” халқаро рейтинг компанияси томонидан шу йил 18 мартда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкига банкнинг молиявий ҳолати, яъни ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида бажара олиш қобилиятига узоқ ва қисқа муддатли ҳамда умумий узоқ муддатли йўналишлари бўйича барқарор рейтинг баҳолари берилди.

“Микрокредитбанк” ушбу бу рейтингга бутун иқтисодий фаолиятини муваффақиятли юритганлиги ва шакллантирганлиги МДҲ мамлакатларидаги худди шундай банклар ўртасида ўзининг кредитлар бериш лаёқати, айниқса, хусусий тадбиркорларга ва кичик бизнес субъектларига ажратилган микрокредитларининг самарадорлиги, сифатли кредит портфели туфайли эришди.

Бу хушхабар бутун дунёда инқироз кетаётган ҳозирги даврда мамлакатимизда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими барқарорлигини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганидан, зарур ресурслар базаси мавжуд эканлигидан далолат беради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида банкнинг устав капитали 72 миллиард сўмга кўпайтирилиб, 150 миллиард сўмга етказилиши белгиланган эди.

Яқинда Бутунжаҳон Микромолиявий ташкилотларининг ахборот алмашинуви – “МIХ-МАRКEТ” агентлиги ҳисоботига кўра, “Микрокредитбанк” Марказий Осиё ва Европадаги микрокредитлар бериш йўналишида йириклиги бўйича жаҳоннинг энг яхши 100 банки сафига кирди ҳамда 5 олмосли микромолиявий хизматлар кўрсатувчи банк сифатида эътироф этилди.

Банкнинг 2008 йил фаолияти якунларини ўрганиш бўйича Прайс Вотер Хаус Куперс халқаро аудит ташкилоти жалб этилди ва банк фаолиятига халқаро аудит ташкилоти томонидан ижобий хулоса берилди.

Манба: UzA.uz

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus