JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Ишончли ва қулай ҳамён

25.03.2009

Юртимизда пластик карточкалар орқали савдо ва хизмат кўрсатиш тизими тобора такомиллашаётгани аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 августда қабул қилинган пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирларига оид қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга оширишда фойдаланиладиган ускуналар ҳамда зарур материалларни импорт қилиш ва улардан фойдаланишда яратилган божхона ва солиқ имтиёзлари банкларнинг бу борадаги фаолиятини янада рағбатлантирмоқда.

“Ҳамкорбанк” ҳам пластик карточкалар тизимини ривожлантириш ва аҳолига қулайлик яратиш борасида фаол иш олиб бормоқда.

– Пластик карточкалар нақд пул муомаласини тартибга солишда банк учун ҳам, мижоз учун ҳам қулай ва фойдалидир, – дейди “Ҳамкорбанк”нинг пластик карточкалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Сергей Разаков. – Энг асосийси, у аҳолига иш ҳақи ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлаш имконини беради. Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналарда харид қилинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни тезкор амалга оширишда қўл келади.

Айни пайтда пластик карточкаларни муомалага чиқариш, улар билан амалга ошириладиган хизмат турлари ҳажмини кенгайтириш чораларини кўряпмиз. Сервис хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчаларида тўловларнинг асосий қисми пластик карточкалар орқали амалга оширилаётгани диққатга сазовордир.

Ҳозир “Ҳамкорбанк”нинг 16 филиалида мижозларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни пластик карточкалар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўлга қўйилган. Банк томонидан шу кунгача салкам 28 минг дона пластик карточка муомалага чиқарилди. Юздан зиёд корхона ва ташкилотнинг 27 мингдан зиёд ишчи-ходимининг иш ҳақи пластик карточкалар орқали тўланмоқда. Савдо ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган 473 терминал орқали нақд пулсиз тўлов айланмаси 2008 йилда 20,9 миллиард сўмни ташкил этди.

Муаллиф: Сайёра Шоева

Манба: UzA.uz

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus