Маълумки, «eKarmon» интернет-тўловлар тизими оператори «eKarmon Group» компанияси ўтган йилнинг декабрь ойида «Ehson» деб номланган Ўзбекистонда биринчи «онлайн» хайрия лойиҳасини тақдим этган эди.
Лойиҳанинг мақсади – қариялар уйлари, болалар уйлари, интернатлар ва имконияти чекланган кишиларни қўллаб қувватловчи бошқа ташкилотларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳисобига аҳолининг мухтож ва ижтимоий заиф қатламларига беминнат ёрдам кўрсатиш, ҳамда аҳоли томонидан моддий ёрдам кўрсатиш имкониятини амалга оширишдан иборат.
Шу кунгача «онлайн» моддий ёрдам бериш имкони фақат «eKarmon» тизими фойдаланувчиларига ишлаб чиқилган эди. Тизим фойдаланувчилари электрон кармонларидан ўзлари истаган маблағни хайрия фондлари, қариялар уйлари, болалар уйлари, интернатлар ва имконияти чекланган кишиларни қўллаб қувватловчи ташкилотларнинг электрон рақамларига (кармонларига) ўтказиш имкониятига эга эдилар.
«eKarmon Group» компанияси ёрдамга мухтож аҳолини қўллаб қувватлаш мақсадида нафақат «eKarmon» тизими фойдаланувчилари, балки, эндиликда барча ҳоҳловчилар учун эҳсон қилиш имконияти яратиб берилди. Бундан буён барча республикамизда истиқомат қилувчилар ушбу ташкилотларга ўзларининг нақд пул маблағларини барча PAYNET пунктларида, шунингдек PAYNET ёки «eKarmon» тизимига уланган барча тижорат банкларида пул ўтказишлари мумкин. Бунинг учун, пул қабул қилиш пунктларига келиб, фақатгина болалар уйи, интернат ёки қариялар уйи электрон рақамини ва хайрия пулини этиш кифоя. Қуйида ташкилотларни «eKarmon» тизимидаги электрон рақамли рўйҳати кўрсатилган.
Масалан, 21 - сонли «Мехрибонлик» болалар уйи электрон рақами «021»ни айтиш ва исталган ёрдам пулини тўлаш кифоя. Ўтказилган пуллар шу онда болалар уйи электрон рақамига ўтказилади.
Ҳозирги кунда моддий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлган ташкилотлар:
Ташкилотлар |
eКармон рақами |
Шаҳар Болалар уйи |
111 |
21 – сонли “Меҳрибонлик” болалар уйи |
021 |
А.П. Хлебушкино номидаги 22 –сонли “Меҳрибонлик” болалар уйи |
022 |
98 – сонли мактаб-интернат |
098 |
102 – сонли махсус мактаб-интернат |
102 |
101 – сонли махсус интернат (карлар учун) |
101 |
103 – сонли ёрдамчи мактаб-интернат |
103 |
105 – сонли ёрдамчи мактаб интернат |
105 |
199 – сонли махсус ёрдамчи мактаб |
199 |
«eKarmon Group» компанияси ахолининг мухтож ва ижтимоий заиф қатламларига ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли муассасаларни (болалар уйи, мактаб-интернатлар, қариялар, кўзи ожизлар, кар-соқовлар уйлари ва бошқалар) «eKarmon» тизимига уламоқда. Бу эса ўз навбатида ушбу муассасаларга аҳолидан молиявий ёрдамни бутун Ўзбекистон Республикаси миқёсида ‘онлайн’ қабул қилиш имконини беради.
Манба: "eKarmon Group" ахборот ҳизмати
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
eKarmon: Онлайн эҳсон хамма учун!