“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида янги хизмат турларини мунтазам жорий этган ҳолда тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишга алоҳида аҳамият қаратмоқда.
Банк бугунги кунда энг кенг тарқалган учта тизим – “Western Union”, “Migom”, “Быстрая почта” каби халқаро пул жўнатмалари тизими билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Ушбу тизимлар ўзининг қулайлиги, тезкорлиги, комиссион тўловлари пастлиги, мижоз маблағининг хавфсизлиги ва маблағларни ўз вақтида олиш имкониятининг мавжудлиги билан фарқланиб туради.
2008 йилда банк томонидан умумий ҳажмда 50 мингта транзакция амалга оширилган. Ўтган йил якунлари бўйича банк таркибида мазкур пул жўнатмалари тизимига хизмат кўрсатувчи 178 та шохобча мавжуд.
Эндиликда “Микрокредитбанк” АТБ мижозларга кенгроқ танлаш ҳуқуқини яратиш мақсадида жорий йил якунига қадар қўшимча тарзда “Contact”, “MoneyGram” ва “Unistream” каби халқаро пул жўнатмалари тизимини ишга туширишни режалаштирмоқда. Шунингдек, ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, кенг тармоқ асосида мижозларга янада яқин ҳудудларда хизмат кўрсатишга эришиш ҳам банк фаолиятининг устувор вазифалари сирасига киради.
Муаллиф: Акмал Назаров("Банк ахборотномаси").
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Қулай ва ишончли пул жўнатмалари