Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори.
Иқтисодиётнинг аграр секторини янада барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириб бориш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва ускуналарни татбиқ қилиш ҳамда ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга йўналтирилган кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиш мақсадида:
1. “Пахтабанк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг уни “Агробанк” акциядорлик тижорат банки этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилансинки, “Агробанк” АТБ очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида ташкил қилинади ҳамда мулкий, молиявий ва бошқа мажбуриятлар бўйича, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари сақланиши ва ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи талаблар бўйича “Пахтабанк” АТБнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. Қўйидагилар “Агробанк” АТБнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда “Агробанк” акциядорлик тижорат банкига банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий молия-кредит тузилмаларининг имтиёзли кредитлари, инвестиция ва грантларини жалб этишда ёрдам кўрсатсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда “Агробанк” АТБ Кенгашининг таркибини тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2009 йил 30 март
Манба:
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”