Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори.
Қишлоқ қиёфасини ва қишлоқ аҳолисининг уй жой шароитларини сифатли яхшилаш, қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, уй жой қурилишини узоқ муддатли имтиёзли кредитлаш тизимини кенг жорий этиш мақсадида ҳамда тасдиқланган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурига мувофиқ:
1. “Ғалла-банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари қарори ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Марказий банкининг:
“Ғалла-банк” акциядорлик тижорат банки негизида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисидаги;
“Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик-тижорат банки устав капиталини 150 миллиард сўм миқдорида шакллантириш, улушларни унинг акциядорлари орасида иловага мувофиқ тақсимлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Белгилансинки, “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ҳамда мулкий, молиявий ва бошқа мажбуриятлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини сақлаш ҳамда ўз вақтида қайтаришни кафолатловчи талаблар бўйича “Ғалла-банк” акциядорлик тижорат банкининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг ресурс базасини қуйидагилар ҳисобидан қўшимча шакллантириш манбалари борасидаги таклифлари қабул қилинсин:
4. Белгилансинки:
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш учун халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий молия-кредит тузилмаларининг имтиёзли кредитлари, инвестициялари ҳамда грантларини жалб этишда “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкига кўмак берсин.
6. “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки фойда ва мулк солиғи, шунингдек, олиб келинадиган банк жиҳозлари ва техникаси учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) 2012 йилнинг 1 январигача озод этилсин, бўшайдиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг банк устав капиталидаги улушини кўпайтиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
*ўн кун муддатда “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Кенгашининг шахсий таркибини ва филиал шохобчалари жойлашувини тасдиқласин;
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Тошкент шаҳри, 2009 йил 30 март
Манба:
“Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”