Ўзбекистон Республикаси Банклар ассотсиатсиясида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришда тижорат банкларининг иштирокига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Марказий банк, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари Ш.Ҳайдаров, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки раиси Ж.Сайфутдинов, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов Президент Ислом Каримов ташаббуси билан банк-молия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар салмоқли натижалар бераётганини таъкидлади. Мамлакатимиз етакчи банкларининг капиталлашув даражаси юксалди. Бу ва бошқа чора-тадбирлар банк тизимининг барқарорлиги ва мустаҳкамлигини таъминламоқда.
Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ортиши, кичик корхоналар ва микрофирмалар сонининг кўпайиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари экспорт салоҳиятининг ошиши кўп жиҳатдан уларни молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш билан боғлиқдир. Мамлакатимиз Президентининг фармонига асосан “Микрокредитбанк”нинг устав фонди 72 миллиард сўмга кўпайтирилади ва 150 миллиард сўмга етказилади. Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш бўйича асосий кредит марказларидан бири ҳисобланган мазкур банк ўз фаолиятини янада такомиллаштирмоқда.
Тадбир иштирокчилари Президентимизнинг 2008 йил 10 ноябрда қабул қилинган “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан банк томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ва преференсиялар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини кредитлаш имтиёзли равишда амалга оширилмоқда. Ўтган йили кичик ва хусусий компания, фирмаларга 55,4 миллиард сўм кредит ажратилди. Бунинг натижасида 56 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.
Муаллиф: В.Рудакова
Манба:
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Банк - кичик бизнес кўмакдоши