Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида хизмат кўрсатиш ва кичик бизнес соҳасини аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳаёт даражасини оширишнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида жадал ривожлантириш устувор вазифа экани таъкидланди.
Жорий йилда мазкур субектларга айрим солиқ имтиёзлари берилиши баробарида хўжалик юритувчи субектларни текширишлар сонини янада камайтириш чоралари кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида бўлиб ўтган матбуот анжумани ана шу масалага бағишланди.
Қўмита раиси Б.Парпиев бошқарган анжуманда тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш, текширишлар сонини қисқартириш ва уларнинг эркин фаолият юритишлари учун янада қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан режадан ташқари текширишларга рухсат бериш тартибига ўзгартириш киритилди. 2009 йилда режадан ташқари ҳужжатли текшириш ўтказиш фақат Кенгаш раиси тасдиқлаган рухсатнома асосида амалга оширилади. Режадан ташқари қисқа муддатли текшириш эса Кенгаш ҳудудий комиссияси раислари имзоси билан расмийлаштирилган тартибда амалга оширилади.
2009 йилда ўтказиладиган текширишлар яна 30 фоизга қисқартирилди. Шу жумладан, Давлат солиқ хизмати органлари томонидан режали тарзда текширилиши мўлжалланган корхоналар сони 62 фоизга қисқартирилди. Режадан ташқари текширишларни ҳам ўтган йилга нисбатан кескин қисқартириш белгиланди.
Шунингдек, режадан ташқари текширишлар самарадорлиги устидан ҳам назорат кучайтирилиб, уларнинг ҳар бири бўйича рухсат олиш учун асос сифатида кўрсатилган хато ва камчиликлар текшириш жараёнида ўз тасдиғини топган ёки топмаганлиги таҳлил қилиб чиқилади.
Солиқ кодексининг 70-моддасига биноан камерал назорат усулидан фойдаланган ҳолда, давлат солиқ хизмати органларидаги мавжуд ҳисоботларни бошқа органлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали солиқ тўловчилар фаолияти устидан назорат олиб борилади. Таҳлил натижаларига кўра, хато ва камчиликларга йўл қўйган тадбиркорга йўл қўйган хато ва камчиликлари тушунтирилиб, уларни бартараф этиш лозимлиги тўғрисида талабнома юборилади.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар, берилаётган имтиёз ва енгилликлар тадбиркорларнинг эркин фаолият олиб боришлари учун ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлайди.
Муаллиф: Норгул Абдураимова
Манба:
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Тадбиркор манфаати доимий эътиборда