HALYK GROUP ПРИНЯЛ УЧАСТИЕ В ПЛАС-ФОРУМЕ Подробнее

ЎзР ТИФ МБ: 2009 йил I чораги иш якунлари

27.04.2009

2009 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда банкнинг 2009 йил биринчи чорагидаги иш якунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2009 йилда мамлакатни иқтисодий ривожлантириш истиқболларига бағишланган маърузасида белгиланган биринчи навбатдаги вазифалар қандай бажарилаётгани кўриб чиқилди.

Қаттиқ рақобат мавжудлигига қарамай, Банк мамлакатимиз молия бозорида ўз пешқадамлик мавқеини ҳамон сақлаб турибди.

Ҳисобот чорагида хизмат кўрсатилаётган мижозлар сони кўпайиб, 1.891,7 мингтага етди. Банк жамлама баланси ҳажми 2009 йилнинг 1-чораги якунларига кўра мутлақ суммада 5.577 млрд. сўмни (шу жумладан тизимдан ташқари айланмаларсиз 4.227 млрд. сўмни) ташкил этди.

Кўп йиллик иш тажрибаси, халқаро рейтинглар билан қайта-қайта тасдиқланаётган етакчилик мавқелари, замонавий технологиялар ва юксак малакали ходимлар банкка иқтисодиётнинг базавий тармоқлари ҳам, кичик бизнес ҳам молияланишини юқори даражада таъминлаш имконини бермоқда.

Ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра Банкнинг кредит портфели ҳажми 2.123 млрд. сўмни ташкил қилди.

Миллий банк 2009 йилнинг 1-чораги якунларига кўра жами 262 млрд. сўм миқдорида кредитлар берди. Шундан 91 млрд. сўм ҳажмидаги кредитлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ажратилди. Бу эса, аввалги йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 135% кўп.

Ҳозирги вақтда хорижий кредит йўналишларининг маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни молиялаш доирасида Банк умумий қиймати 499,3 млн. АҚШ доллари бўлган 216та лойиҳани танлаб олган. Шу жумладан, қиймати 490,8 млн. АҚШ доллари бўлган 215та лойиҳа молиялашга қабул қилинди. Улар бўйича кредитлар умумий суммаси 291,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Ҳам миллий, ҳам хорижий валютадаги пластик карточкалар ушловчилари ва омонатчилар сони тўхтовсиз кўпайиб бораётганлиги Миллий банк томонидан банк хизматлари бозорида танланган маркетинг сиёсати нақадар тўғрилигидан далолат беради.

Банк ҳисобот даврида олиб борган фаолият жисмоний шахслар депозитларининг ҳажмини кўпайтириш имконини берди. Аҳолининг бўш пул маблағлари омонатларга жалб этилишини янада кўпроқ рағбатлантириш мақсадида 2009 йилнинг 1-чорагида миллий валютадаги 9та (ҳар ойда учтадан) янги омонат тури амалга киритилди.

Миллий банк республикада энг катта сўм ва халқаро пластик карточкалар эмитенти ҳисобланади. Шу йил бошидан буён қарийб 101,1 мингта карточка муомалага чиқарилди. Шу тариқа, чиқарилган карточкаларнинг умумий миқдори 1.420 мингтага етказилди.

Иш ҳақи лойиҳалари доирасида 423,7 минг дона карточка чиқарилди. Бу эса чиқарилган жами карточкаларнинг 30%га тенгдир.

2009 йилнинг уч ойи мобайнида сўм пластик карточкаларни тўлов воситаси сифатида қабул қилувчи савдо-сервис корхоналарида амалга оширилган нақд пулсиз тўловлар бўйича оборотлар 75,4 млрд. сўмдан ошди. Бу, 2008 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 3,4 баравар кўп. Сўм пластик карточкаларни тўловга қабул қилувчи савдо-сервис корхоналари сони 3.541тага етказилди. Уларда 3.865та савдо терминали ўрнатилган.

2009 йил 1 апрелдаги ҳолатга кўра, овердрафт пластик карточкалар бўйича 1,8 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар берилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу санасида бўлганидан 1,8 баравар кўпдир.

Ҳисобот даврида “Western Union”, “MIGOM” ва “Азия Экспресс” тизимлари орқали, шу жумладан “CONTACT” ва “Лидер” тизимларига қўшилган вакил банклар тармоғидан фойдаланган ҳолда тезкор пул жўнатмаларини амалга ошириш ишлари давом эттирилди.

Миллий банк хорижий банклар ва халқаро молия муассасалари билан ҳамкорликни изчил ривожлантириш масаласига катта эътибор бермоқда. 2008 йил 1 апрелдаги ҳолатга кўра, Миллий банк вакиллик тармоғи 640та банкни ўз ичига олган бўлиб, шулардан 610таси хорижий банклардир.

Ҳисобот даврида халқаро молия муассасалари билан ҳамкорлик қилиш доирасида ОТБ, Хитой давлат тараққиёт банки, Ислом хусусий шуъбани ривожлантириш корпорацияси, АФИРАТО, ШҲТ банклараро бирлашмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ишлари давом эттирилди.

Манба: Банк ахборот ҳизмати

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus