Ўзбекистон молия бозорининг етакчиси ўз мавқеини тасдиқламоқда

30.04.2009

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Moody’s агентлиги томонидан берилган халқаро рейтингни 2009 йилда ҳам дадил сақлаб турибди.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ривожланиб, кўплаб етакчи кредит-молия ташкилотлари банкрот бўлаётган ва зарар кўраётган бир шароитда Ўзмиллийбанк ўз фаолиятида юксак кўрсаткичларни намойиш қилаяпти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тижорат банклари орасида энг юксак халқаро рейтинг даражасини сақлаб қолмоқда.

Банкнинг 2008 йилдаги, шунингдек 2009 йилнинг биринчи чорагидаги фаолиятини таҳлил қилиб, Moody’s халқаро рейтинг агентлиги ўзи берган баҳо – “Ва3” рейтингини ўзгаришсиз қолдирди ва шу тариқа Миллий банкка берилган кредит рейтингини тасдиқлади.

Берилган рейтинг “барқарор” прогнозига эга.

Мамлакат банклари жаҳондаги етакчи рейтинг агентликлари билан ҳамкорликда халқаро рейтинг баҳоларини олиши республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ҳамда мамлакат молия шуъбасини халқаро тизимга янада кўпроқ олиб киришнинг зарур шарти ҳисобланади.

Бундай нуфузли агентлик Республикадаги энг катта банкка “барқарор” прогнози билан берган рейтинг Миллий банк танлаган стратегия тўғрилигига, Ўзбекистон банк-молия тизими барқарор ривожланаётгани ҳамда мувозанатли иқтисодий ўсишни таъминловчи пухта ўйланган иқтисодий сиёсатга мустақил хорижий экспертлар томонидан берилган муносиб баҳо ҳам бўлди.

Манба: Банк ахборот ҳизмати

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus