JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Буюк Британия рецессияни биринчи бўлиб "енгади"

05.05.2009

Буюк Британияда кузатилаётган шиддатли рецессия секинлашмоқда. Таҳминларга кўра, жорий йилнинг иккинчи ярмида Буюк Британиядаги мураккаб вазият барқарорлашади.

BDO Stoy Hayward консалтинг фирмаси томонидан берилган маълумотлар Буюк Британия иқтисоди Еврозонанинг бошқа давлатларига нисбатан тезроқ тикланиш имконига эга эканлигини кўрсатмоқда. Чунки Еврозонанинг қолган давлатларида дефляцион муҳит жиддийлигича қолмоқда.

Компания Буюк Британиянинг ўрта муддатли келажакдаги истеъмолчилар ишончини баҳоловчи индекснинг ўсганини хабар қилди. Индекс ўтган йилнинг январь ойидаги 89,9 кўрсаткичига нисбатан 1,3 га ошган ва апрель ойида 91,2 ни ташкил этган. Бу эса ўзига хос оптимистик кайфият уйғотмоқда.

Шунингдек, BDO Stoy Hayward Буюк Британиядаги дефляцион муҳитнинг барқарорлашаётганини маълум қилди. Компаниянинг инфляцион босимни баҳоловчи индекси ҳам ошган ва ўтган йилнинг январ ойидаги 86,6 дан апрелда 91,5 га кўтарилган.

Еврозонанинг бошқа давлатларида ҳам истеъмолчилар ишончини баҳоловчи индекслар кўтарилгани қайд этилган, лекин бу давлатларда, жумладан, Германияда Евпропа бизнеси дефляцион таваккал қилишга боғлиқ. Инфляцияни баҳоловчи индекс эса апрел ойида ЕИ тарихидаги рекорд даражадаги пасайишга учради (январ, 2008 97,1 - апрел, 2009 88,4).

BDO Stoy Hayward мутахассиси Питер Хемингтон, жумладан, шундай деди: “Ҳозирда Европа Марказий Банки минтақадаги дефляция ҳавфининг олдини олиш учун қатъий қарорлар қабул қилишга эхтиёж сезмоқда”.

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus