JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

S&P АҚШнинг 23 банки рейтингларини қайта кўриб чиқади

06.05.2009

Эртага АҚШдаги савдолар якунлангач, 100 млрд. активга эга 19 америка банкини қамраб олган “стрес-тестлар” натижалари омма эътиборига ҳавола этилади. World Street Journalнинг маълумот беришича 19 банкдан 10 таси қўшимча маблағ жалб этишга эхтиёж сезиши мумкин.

Бундан бир оз муқаддам 19 банкдан 14 таси жалб этиши мумкин бўлган қўшимча маблағ миқдори ҳақида айрим фикрлар илгари сурилган эди. Аммо бу рақамлар ҳозирда анча пасайди. Таҳминларга кўра қўшимча мадлағ Bank of America (BofA), Citigroup, Wells Fargo ва айрим ҳудудий банкларга зарур бўлиши мумкин.

Жорий ҳафтанинг бошида Standard & Poor’s рейтинг агентлиги АҚШнинг 23 банки рейтингларини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Ушбу 23 банкдан 10 тасида “стресс-тестлар” олиб борилган: BofA, BB&T, Capital One, Citigroup, Fifth Third, KeyCorp, PNC Financial, Regions Financial, U. S. Bancorp ва Wells Fargo.

Ўз навбатида АҚШ Федерал захира тизими раиси ва АҚШ Молия вазири Тимоти Гейтнер “стресс-тестлар” олиб борилган 19 банкнинг ҳаммаси маблағ билан яхши таъминланганлигини, ҳукумат уларнинг ҳеч бири инқирозга учрашига йўл қўймаслигини ва агар, лозим бўлса, янги ёрдам маблағларини ажратишга тайёр эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Кеча Бен Бернанке банклар эндиликда Молия вазирлигининг кўмагисиз ҳам қўшимча маблағлар жалб этиш имкониятига эга эканлиги маълум қилди.

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus