JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

АҚШ индекс кўрсаткичлари ўсмоқда

07.05.2009

АҚШ фонд бозори чоршанба кунги сессияни яшил ҳудудда якунлади. Бунга сабаб сифатида эса сармоядорларнинг банклар томонидан қўшимча маблағ жалб этилишига ҳожат йўқлиги ҳақидаги таҳминлари кўрсатилмоқда.

Шунингдек, иш берувчиларнинг таҳмин қилинганидан камроқ ишчиларни бўшатганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам бозорларга ижобий туртки берди.

Citigroup Inc.нинг фақатгина 5 млрд. АҚШ долларига эҳтиёж сезаётганлиги ҳақидаги хабар унинг қоғозлари қийматини 17% га ошишига олиб келди. Zions Bancorporationнинг котировкалари банкнинг ўз маблағини оширишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабар туфайли 26% га қимматлашди. Lincoln National Corp. қоғозлари 33% га ошди. Бу иқтисодчилар кутганидан ҳам яхшироқ бўлган хисоботларнинг натижаси деб таъкидланмоқа.

ADP Employer Services компаниясининг фақатгина 491 000 ишчини бўшатганлиги ҳақидаги маълумот ҳам фонд бозорининг ўсишига туртки бўлган омиллардан бири бўлди, чунки бу кўрсаткич таҳлилчилар таҳмин қилган кўрсаткичдан 154 000 тага кам.

“Мен бозорнинг молия сектори билан изма-из ўсаётганидан ниҳоятда мамнунман. “Стресс-тестлар” натижалари атрофида кўплаб шов-шувлар бўлди. Эҳтимол, одамлар бозорга ва вазиятнинг барқарорлашаётганига ишона бошлашди”, - деди Fifth Third Asset Management жамғарма компанияси раҳбари Кейт Виртц.

Standard & Poor’s 500 Index индекси 1,7% ўсди ва 919.53 ни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг 6 июнидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич дея баҳоланмоқда. Dow Jones Industrial Average индекси 101.63 пунктга ёки 1,2% га ўсди ва 8,512.28 ни ташкил қилди. Европанинг Dow Jones Stoxx 600 Index индекс кўрсаткичи 1,4% га ошган бўлса, MSCI Asia Pacific Index кўрсаткичи 0,5% га ошди, хабар беради Bloomberg.

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus