Ўзбекистон Республикаси МДҲ давлатлари орасида 2009 йилнинг илк чорагида саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичлари ўсган ягона давлат бўлди. Ушбу маълумот МДҲ статистика қўмитасининг 5 май куни эълон қилган хисоботида қайд этилган.
2009 йилнинг I чорагида саноат ишлаб чиқаришида ўтган йилнинг илк чораги кўрсаткичлари билан таққосланганда энг катта зарар кўрган МДҲ давлати Украина бўлди. Унда саноат ишлаб чиқаришидаги тушиш кўрсаткичи 31,9% ни ташкил этди. Бу кўрсаткич Молдавияда 24,2%, Кирғизистонда 19,5%, Россияда 14,3%, Арманистонда 9,5%, Тожикистонда 8,2%, Қозоғистонда 4,6%, Белоруссияда 4,5% ва Озарбайжонда 2,2% ни ташкил этган.
МДҲ давлатлари орасида жорий йилнинг илк чорагида ЯИМ энг юқори кўрсаткичлар билан ўсган давлат Ўзбекистон Республикаси бўлди (7,9%). Мамлакатимиздан кейинги ўринларни Озарбайжон (4,1%), Тожикистон (3,5%), Белоруссия (1,1%) ва Қирғизистон (0,2%) эгаллади.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Ўзбекситон иқтисодиёти МДҲ давлатлари орасида энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эга