JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Банклар лицензиялари алмаштирилди

26.05.2009

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан акциядорлик-тижорат "Алоқабанк”нинг номи очиқ акциядорлик-тижорат “Алоқабанк”, Ўзбекистон-Германия «Савдогар» акциядорлик тижорат банкининг номи Ўзбекистон-Германия «Савдогар» очиқ акциядорлик тижорат банки, “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг номи “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки деб ўзгарганлиги муносабати билан бу банкларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг очиқ акциядорлик тижорат «Ғаллабанк» негизида «Қишлоқ қурилиш банк»ни ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ҳамда очиқ акциядорлик тижорат «Пахтабанк» негизида «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги 2009 йил 30 мартдаги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви «Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик тижорат банки ва «Агробанк» очиқ акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бланклари ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланкларини алмаштириб беришга қарор қилди.

Манба: cbu.uz

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus