JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Японияда маошлар кескин пасайиб кетди

03.08.2009
Жорий йилнинг июнь ойида японияликларнинг ўртача иш ҳақи рекорд даражада пасайиб кетди. Кунчиқар мамлакатда қарийб йигирма йил мобайнида бундай ҳолат кузатилмаган эди. Бу ҳақда ўтган душанбада Япония Соғлиқни сақлаш, муҳнат ва фаровонлик вазирлиги томонидан хабар тарқатилган.
 
Мазкур муассаса маълумотларига кўра, шу йилнинг июнь ойи билан ўтган йилги ҳолат таққосланганида, мукофот пулларини ҳам назарда тутган ҳолда японияликларнинг ўртача иш ҳақи 7,1фоизга қисқариб кетган. Натижада ҳар ой тўланадиган ойлик иш ҳақининг умумий миқдори 430 минг иен (қарийб 4,6 минг АҚШ доллари)ни ташкил эди. 

Шуни айтиб ўтиш керакки, молиявий кризис даврида мукофот пуллари ва қўшимча тарзда тўланадиган меҳнат ҳақлари миқдори камайиб кетган. Саноатнинг барча соҳаларида қайта ишлаш жараёни ўтган йилнинг июнь ойидан жорий йилнинг июль ойига қадар 19 фоизга пасайиб кетди. Бу кўрсаткич 8,7 соатни ташкил этади. 

Манба: РАЙМ-ТАСС. 



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus