JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Саммерс: АҚШ иқтисодиётининг ўсиши йилнинг иккинчи ярмида рўй беради

03.08.2009
Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 20 ойдан буён рецессия жараёнида (иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиб кетиши) бўлган АҚШ иқтисодиёти жорий йилнинг иккинчи ярмида ижобий томонга ўзгариши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Оқ уй қошида ташкил этилган Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари Лоуренс Саммерс NBC телекомпаниясига берган интервьюсида тўхталиб ўтган.
 
Унинг сўзларига кўра, бундай некбинлик билан қилинаётган башоратларга ўтган ҳафтада мамлакат Савдо вазирлиги томонидан тақдим этилган йилнинг II квартали бўйича ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари сабаб бўлган. Яъни йил давомида ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи 1,5 фоизга қисқариши тахмин қилинган бўлсада, мазкур кўрсаткич бор-йўғи 1 фоизни ташкил этди. Таққослаш учун: I кварталда пасайиш даражаси 6,4 фоизни кўрсатган бўлса, ўтган йилнинг IV кварталида бу кўрсаткич 6,3 фоизни ташкил этган эди.

Январь ойининг охирларида ҳукумат тепасига келган Обама маъмурияти, «Иқтисодий вазият нақадар ачинарли аҳволга келиб қолганини билмас эди», — дея таъкидлади Саммерс. Бироқ Обама жамоаси томонидан амалга оширилган чора тадбирлар бюджетдаги камомат ҳажмини ошириб юборган бўлсада, «иқтисоднинг эркин пасайиши»ни олдини олди - дея фикрини якунлади Саммерс. Эслатиб ўтамиз, 2009 йилнинг февраль ойида АҚШ конгресси президент томонидан тақдим этилган иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастур учун 787 млрд доллар ажратилишини тасдиқлаганди. Ўшанда Оқ уй мазкур дастур ҳаётга татбиқ этилгандан сўнг, энг камида 6 ойдан сўнг ундан натижа кутиш мумкинлигини айтиб ўтган эди.



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus