JET: Теперь можно без комиссии перевести до 52 миллионов сумов Подробнее

«Цзяотун» банки жорий йилда ХХР иқтисодиётида 8,5% ўсиш кузатилишини башорат қилмоқда

03.08.2009
Хитой халқ республикасининг «Цзяотун» банки томонидан эълон қилинган маълумотларда, жорий йилнинг II ярим йиллигида иқтисодий ўсиш давом этиши ва янада жадаллашуви айтиб ўтилади. Унга кўра, III кварталда мамлакатда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи 9 фоизга ўсади, IV кварталда эса - 9,8 фоизга, йил якунида ушбу кўрсаткич 8,5 фоизни ташкил этади.

Шунингдек III кварталда истеъмолчилар(CPI) ва ишлаб чиқарувчилар (PPI) нархлари индексининг салбий жиҳатдан ўсиш ҳоллари кузатилади. Шунинг баробарида I ярим йилликка нисбатан пасайиш амплитудаси камаяди. IV кварталда (CPI) нинг ўсиши кутилмоқда. Келгуси йилнинг бошларида эса (PPI) нинг ўсиши кузатилади.

Маълум бўлишича, бу йил бериладиган кредитларнинг умумий миқдори 9-10 трлн юангача етиши мумкин экан.




Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus