Бу ҳақда АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича федерал қўмитаси ҳафта бошида хабар берган. Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, мазкур ташкилот ушбу банк бўйича Нью-Йорк тумани Манхэттен федерал судига даъво иши очиш борасида мурожаат этган.
Гап молиявий кризисдан зарар кўрган ва унга қарши тура олиш учун АҚШ ҳукуматидан кўп миллиардли кредитлар олган ва айни пайтда, ўз ходимларига қўшимча мукофот пуллари тўлаган хусусий молиявий ташкилотлар ҳақида бормоқда. Федерал қўмита маълумотларига кўра, Bank of America томонидан Merrill Lynch инвестицион жамғармаси сарфлаб юборилганлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатилган. Келишув ёпилгандан сўнг, банк жамғарма раҳбариятига ходимларига 3,6 млрд доллар миқдорида мукофот пули тўлашига рўхсат берган. Бироқ Bank of America расман буни тан олмади.
Қўмита, Merrill Lynch ўтган йили 27,6 млрд доллар миқдорида зарар кўргани ва ҳукуматдан 45 млрд доллар миқдорида кредит олганлиги, ташкилотнинг молиявий ҳолатига мутасадди бўлган раҳбарият мукофот пуллари тўланганида ўзларини ҳам унутиб қўймаганини эслатиб қўйди. Эътиборлиси шундаки, Bank of America томонидан 2008 йилда мукофот пулларининг умумий миқдори - 3,3 млрд долларни ташкил этган.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Bank of America сармоядорларни алдагани учун 33 млн доллар жарима тўлайди