Ҳисоб-китобларга кўра, кризис бутун жаҳонга 10 триллион доллар миқдорида зарар келтирган. Ушбу маълумот Жаҳон валюта фонди томонидан тақдим этилди.
Маълумотларга қараганда, бой давлатлар ўзларининг молиявий институтларини қўллаб-қувватлаш учун 9 триллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган бўлсалар, "Янги иқтисодиётлар" бу йўналишга бир ярим триллиондан ортиқ маблағ ажратганлар.
Жаҳон валюта фонди, шунингдек, турли давлатлар иқтисодиётидаги глобал иқтисодий пасайиш даражаларига нисбатан ҳам қайтадан баҳо берди. Унга кўра, энг кўп бюджет камомати АҚШда кузатилади (Ялпи ички маҳсулотдан 13,5%), Буюк Британия (11,6%) ва Японияда (10,3%).
Бундан ташқари, мазкур ташкилот Буюк британия ҳукумати банкларни қўллаб-қувватлаш учун триллион фунт стерлинг сарф қилганлиги ҳақида ҳам хабар тарқатган. Бу жаҳон буйича энг катта кўрсаткич сифатида баҳоланмоқда.
Ҳукумат томонидан банк секторини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган кўмак 1 триллион 227 миллиард фунт стерлингни ташкил этди. Бу сумма мамлакатнинг йиллик ялпи ички маҳсулотининг 81,8 фоизи демакдир. Буюк Британия банкларига кўрсатилаётган кўмак банклар ва бошқа молиявий институтларнинг ишчи капиталини кўпайтириш мақсадида давлат томонидан банкларнинг акциялари ва назорат пакетларини кўлга киритиш йўли билан тўғридан тўғри кредит шаклида амалга оширилмоқда.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Жаҳон молиявий кризисининг зарарлари ҳисоблаб чиқилди