JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Жазойир ҳукумати банкларга истеъмолчилар учун кредитлар беришни таъқиқлаб қўйди

04.08.2009

Хорижий оммавий ахборот воситалари хабарларига қараганда, Жазойир ҳукумати мазкур мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган барча банкларга истеъмолчилар учун кредитлар беришни таъқиқлаб қўйган.

Хорижий банклар кўмаки билан сўнгги йилларда Жазойирда истеъмолчилар учун кредитлар бериш кенг жамоатчилик орасида оммалашиб кетган эди. Бироқ, ҳукумат бундай займларнинг катта ҳажмларда кўпайиб бориши мамлакат иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин дея ҳисобламоқда. Ҳукуматнинг фикрига кўра, жаҳонда электр қувватига боғлиқ бўлган маҳсулотларга нисбатан нархларнинг кескин пасайиб кетаётган даврида, хусусан, Жазойир одатда кредитга олинадиган маиший техника ва автомобиллар импортидаги аввалги суръатларни ушлаб тура олмаслигини айтмоқда. Бундан ташқари, мамлакат раҳбарияти банклар ипотека кредитларини оммалаштиришга жиддий эътибор қаратишига умид қилмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатда кўчмас мулк бозорини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади.
 
Оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, 2008 йилда Жазойирда товарларни импорт қилиш бўйича рекорд натижага эришилган. Мазкур йилда мамлакатда импорт ҳажми 35 млрд долларни ташкил этган. Йил бошидан буён жаҳонда ҳукм сураётган молиявий кризисга қарамасдан мамлакатда импорт маҳсулотларидан фойдаланиш даражаси сақланиб қолмоқда.  



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus