Ушбу ҳолат мамлакатда бюджет ва молиявий секторларда жадал равишда тузилмавий ислоҳатларнинг амалга оширилганлиги билан баҳоланмоқда. Демак, рейтинглар тасдиқланди:
o Сўнги йилларда Украина ҳукумати томонидан бюджет ва молиявий секторларда жадал равишда тузилмавий ислоҳатларни амалга оширишда кўзга кўринарли ютуқлар қўлга киритилди. Мазкур ислоҳатлар Халқаро валюта фонди (ХВФ) томонидан ушбу мамлакатга стабил равишда 16 млрд доллар миқдорида кредит ажратишни кўзда тутган дастурга мувофиқ равишда амалга оширилди.
o Бу эса ўз навбатида мазкур мамлакатга ушбу ҳафтанинг бошида 3,2 млрд доллар миқдорида кредит ажратилишига олиб келди.
o Мамлакатга кўрсатилаётган кўмак ҳажми ва мослашувчанлигини ҳам иккитомонлама ҳам кўптомонлама жиҳатдан ҳисобга олиниб, Украинанинг рейтинглар бўйича мавқеи «Салбий»дан «Ижобий»га қайта кўриб чиқилди.
Айни пайтда Украинанинг узоқ ва қисқа муддатли кредитлари рейтинги ҳам тасдиқланди: хорижий валютадаги мажбурият билан «CCC+/С» даражасида; миллий валютадаги мажбурият билан «В-/С» даражасида. Бундан ташқари, миллий шкала бўйича рейтинг ҳам тасдиқланган бўлиб, у «uaBBB» даражасидадир.
«ХВФнинг тўловлар жадвали ва бюджетга кўмак беришнинг таркибий қисмига ўта мослашувчан ёндашуви (дастлабки дастур билан таққосланганда) Украина ХВФ акциядорлари томонидан қўллаб-қувватланаётганлинидан далолат беради », - деди Standard & Poor’s вакили Фрэнклин Гилл.
Халқаро валюта фондининг 60 фоизлик кредитини қўлга киритиш билан Украина ҳукумати ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизи миқдорида мамлакат молиявий тизимига таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Бу 2009 йилда бюджет камомати ялпи ички маҳсулотнинг 0% дан 6% гача кўтариладиган бир пайтда жуда муҳим аҳамият касб этади.
Банк тизимида кучли ва аниқ йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши омонатчиларнинг ишончини ошишига олиб келди. ХВФ томонидан белгиланган муддатларга мувофиқликни таъминлаш учун ҳукумат қонунчиликдаги ўзгаришларни парламент орқали амалга оширишнинг ўрнига бир қатор янги қарорлар билан чиқди.
Халқаро валюта фонди дастурининг қолган қисмини ҳаётга татбиқ этиш бюджет кўрсаткичларини янада мустаҳкам ўсиб бориши ва яхшиланишини таъминлайди. Шунингдек Украинанинг хорижий валюта мажбуриятларига нисбатан ҳам рейтингини ошишига ёрдам беради. Масаланинг яна бошқа жиҳати ҳам борки, дастурни амалга оширишда изчиллик бўлсама бу омонатчи ва сармоядоларнинг мамлакат иқтисоди ва валюта курсига нисбатан ишончини тушиб кетишига олиб келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида рейтингларга салбий таъсирини ўтказмай қолмайди.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Украинанинг рейтинглар бўйича мавқеи «Ижобий»га қайта қўриб чиқилди