Хабарларга кўра, Америкадаги хусусий ташкилотлар жорий йилнинг июль ойида 371 минг иш ўрнини қисқартирганлар. Бу мазкур секторда бандлик суръатлари ўтган йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра таққослаганда ўта секинлик билан пасайиб бораётганидан далолат беради. Қолаверса меҳнат бозорида барқарорлашув вужудга келишига умид уйғотади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида қайта кўриб чиқилган мазкур сектордаги пасайиш суръатлари 463 минг иш ўрнини ташкил этган эди. Дастлаб 473 минг ишчи бўшатилганлиги айтилган бўлса, таҳлилчилар июль ойида қисқаришлар ҳажми 345 мингни ташкил этишини тахмин қилишган эди.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Июль ойида АҚШ хусусий сектори 371 минг иш ўрнини йўқотди