Украиналик хакерлар Европа банкларидан 26 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ўмаришган

06.08.2009

Хабарларга кўра, хакерлар аввал сохта фирма — савдо уйи очишган бўлиб, гўё фирма техника ускуналари олди-соттиси билан шуғулланиб келган. Сохта ишбилармонлар ўз офислари биносида Украина банкларидан бирининг терминалини ҳам ўрнатишади. Уларга ўзлари билан бирга тил бириктирган мазкур банкнинг Николаев областидаги вакили ёрдам кўрсатади.

Атига битта электрон дастур, яна бир нечта сохта пластик карточка ва қарабсизки, ҳамма иш хамирдан қил суғургандек осон битади. Товламачиларлар Европадаги бир нечта кредит ташкилотларининг банк тизимини электрон йўл билан бузиб киришни уддалай олдилар. Маблағлар нақд пулсиз ҳисоб-китоб йули билан ҳаракатлантирилди. Нақд пулларни эса ўша банк орқали ўз офисларида ўрнатилган терминалдан осонгина олавердилар.

Гарчи ҳисоб рақамида миллионлаб маблағ бўлсада, фирибгарлар фақат 200 минг гривенни нақд пулга айлантириб олишга улгурдилар, холос. Улар икки ой вақт ичида маблағларни бўлиб-бўлиб, нақдга айлантириб олишда давом этдилар. Натижада банк хизматчилари терминалда маблағлар ҳаракатини текширишга тушдилар. Текшириш жараёнида ҳаммаси рисоладагидек эмаслигини пайқагач, милицияга мурожаат этдилар.

Украина ички ишлар вазирлигининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича Николаев областидаги бошқармаси ходимлари милициянинг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича марказий район бўлинмаси билан ҳамкорликда терминалда доимий кузатувни ташкил қилдилар ва тез фурсатларда фирибгарларни қўлга олдилар. Айни дамда тўртала хакер ҳам қўлга олинган. Уларнинг яна бири қидирувда. Улар «Товламачилик», «Иқтисодий соҳада жиноятга қўл уриш » ва бошқа бир нечта моддалар бўйича жиноий жавобгарликка тортиладилар.



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus