JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Жаҳон молиявий-иқтисодий кризиси ниҳоясига етди

12.08.2009

Американинг аксарият етакчи иқтисодчиларининг фикрига кўра, иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиб кетиши, яъни, рецессия ниҳоясига етган ёки август ойида якунланади. 

The Wall Street Journal газетасининг ижтимоий сўровларига кўра, иқтисодчилар мамлакатда ишлаб чиқаришнинг қайта оёққа туриши асносида мамлакат иқтисодиётида жонланиш бошланганини айтишмоқда. Ижтимоий сўровларда иштирок этган 47 нафар таҳлилчидан 27 нафари АҚШда рецессия якун топганини айтган бўлса, уларнинг 11 нафари унинг ниҳояланишини мазкур ойда ёхуд сентябрда амалга ошишини таъкидлашмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, пасайиш эҳтимолининг иккинчи тўлқини 2010 йилга бориб, 20% ни ташкил этиши мумкин экан.

Иқтисодчилар 3-кварталда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш даражаси 2,4% га тенг бўлишини тахмин қилишмоқда. Июль ойида бу рақам 0,9% ни ташкил этган бўлса, июнь ва майда бор-йўғи 0,6% бўлган. Меҳнат бозори йўналишида ҳам иқтисодчиларда некбинлик кузатилмоқда. Гарчи таҳлилчилар аввалгидек декабр ойига қадар ишсизлик даражаси 9,9% га етишини айтишаётган бўлсада, бундай ижобий ижобий умидлар уйғонганига июл ойидаги статистик маълумотларда ишсизлик даражаси пасайгани сабаб бўлган бўлса, ажаб эмас.  



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus