Буюк Британиянинг молиявий бозорни тартиб солувчи ҳукумат органлари томонидан ўтган чоршанба куни банк ходимларига бериладиган бонуслар — муваффақиятли фаолият учун ажратиладиган мукофотларни тўлаш бўйича янги тартиб-қоидалар чоп этилди. Хабарингиз бор, бу тизимнинг аллақачон «ҳаддан зиёд либераллашган»лиги таъкидлаб келинаётган эди.
Амалга оширилган меъёрлар кутилганидек, айнан тўловлар ҳажмини қисқартиришга катта эътибор қаратмайди. Аксинча банклар раҳбариятига бонуслар тўлаш жараёнида «меҳнат фаолиятнинг узоқ муддат давомидаги натижаларига» аҳамият беришни, шунингдек, тузилган шартномаларнинг таваккалчилик даражасига эътибор қаратишни тавсия этган.
Шу йўл билан Буюк Британиянинг молиявий йўналишдаги мутасадди раҳбарлари банк ходимлари томнидан олинадиган бонусларни кескин қисқартиришни кўзда тутган аввалги режалардан воз кечишди.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Буюк Британияда банк ходимлари томонидан олинадиган бонуслар бўйича янги тартиб-қоидалар чоп этилди